Select Page

2019 йилнинг 27 июнь куни институтда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутатлари Ш. Якубов ва И. Ҳожиев ҳамда институт ректори О.Маматкаримов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор М.Қаюмов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ҳамда талаба ёшлар иштирокида Мамалакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар, ишлаб чиқилаётган қонунлар ва янгиликлардан талаба-ёшларни ҳабардор этиш, Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, янги авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб етишишида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, ёшларни кучли салоҳиятли қилиб тарбиялаш шунингдек, китобни талабалар илмий ҳамда маънавий салоҳиятни юксалтиришдаги аҳамияти, депутат ва сенаторларимизга берилаётган ваколатлар, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган улкан бунёткорлик ишлари, натижада юз бераётган ижобий ўзгаришлар, ёшларни ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш борасида бир қанча тушунтириш ишлари ўтказилди.