Select Page

2019 йилнинг 20 июн куни Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари технологияси факултетининг мавжуд таълим йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида “Наманган паловлари-2019” ташаббус кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда “Табиий толаларни дастлабки қайта ишлаш технологияси”, “Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” ва “Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш” таълим йўналиши талабалари иштирок этди. Тадбирда 6у-18, 6ау-18, 6бу-18, 10у-18, 8у-18, 6бу-17, 8у-17, 8ау-17, 8бу-17, 8ву-17, 8ау-16, 8бу-16 гуруҳлари томонидан 12 та қозонда палов тайёрланди. Тадбирда проректорлар Р.Исроилов, М.Қаюмов, факултет декани М.Ғаниев, декан ўринбосари Б.Абдусатторов ҳамда гуруҳ мураббийлари иштирок этдилар. Ҳар бир гуруҳ талабалари томонидан столлар безатилиб, паловлар тортиқ этилди. Тайёрланган паловлар эса экспертлар томонидан баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра 6бу-17 гуруҳи номидан Мамашукуров Каримберди тайёрлаган палов 5-ўринга, 8ау-17 гуруҳи номидан Хошимов Ўткир тайёрлаган палов 4-ўринга, 10у-18 гуруҳи номидан Собитов Икромали тайёрлаган палов 3-ўринга, 6ау-18 гуруҳи номидан Ахмаджонов Даврон тайёрлаган палов 2-ўринга ҳамда 8ву-17 гуруҳи номидан Адашбоев Даврон тайёрлаган палов фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди. Ғолиб бўлганлар факултет деканати томонидан фахрий дипломлари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Тадбир сунгида талабалар томонидан тайёрланган паловлардан Наманган муҳандислик-технология институти худуди яқинидаги 1-кичик туманда истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, қариялар хонадонларига ташриф буюриб, холидан хабар олинди. Жумладан “Навбахор-Машхур” мфй Навбахор кўчаси 68-уй 7-хонадонда яшовчи боқувчисини йўқотган, ёлғиз аёл Қулдошева Қимматхонни, 68 –уй 32-хонадонда яшовчи ногирон Каримов Қосимжон акани ва 71-уй 66-хонадонда истиқомат қилувчи ёлғиз Собиржон отани холидан хабар олиниб, талабалар томонидан тайёрланган ошлардан тарқатилди.