“Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” кафедраси ташаббуси билан институтда 11.06.2019 й. куни  талабалар ўрасида “Наманган гилоси-2019” ташаббус кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танлови – фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини таъминлаш,  кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ва мевачилик, сабзавотчилик ва узумчилик соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилади.