Жорий йил 27 май куни Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 февралдаги №133-Ф сонли фармойишига асосан “Ўзбекистонда манзарали гуллар хилма хиллиги: муаммолар ва ютуқлар” мавзусида халқаро миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро анжуман ташкилий қўмитаси томонидан жами 100 дан ортиқ маърузалар қабул қилинди. Келиб тушган маърузалар АҚШ, Россия Федерацияси, Япония, Озарбайжон каби хорижий давлатлар ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ҳамда ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлардан юборилди.

Мазкур анжуманда Хорижий олий таълим муассалари олимлари, республикамиздаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган академиклар ҳамда профессор-ўқитувчилар, доктарантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, соҳага доир корхона ва муассасалар мутахасислари иштирок этдилар. Жумладан, Урал Давлат аграр университети профессори, РФ академиги Владимир Григорьевич Сусан, Эрон Манзарали дарахтлар ва гуллар бўйича “Палмиран” компанияси бош мутахассиси Хусайин Дўст Мухаммад, Лал Бахадур Шастри номидаги Хиндистон маданият маркази директори Чандер Шекхар, Ботаника илмий тадқиқот институти директори, академик К.Тожибоев,  Ўзбекистон Миллий университети профессори, академик А.Мамадолимов,  Андижон давлат университети профессори, академик С.Зайнобиддинов, Генетика илмий тадқиқот институти профессори, академик A.Aбдуллаев, Тошкент давлат аграр университети профессорлари А.Қайимов ва Х.Бўриевлар илмий-амалий анжуманда ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Анжуманда Республикада манзарали гуллар етиштириш ва уларни махаллийлаштириш, бундан ташқари қишлоқ хўжалик ўсимликларини етиштириш бўйича долзарб мавзуларда маърузалар эшитилди ва иштирокчилар томонидан илмий ечимлар таклиф қилинди.

         Анжуман Наманган шаҳаридаги анъавий 59 – “Гул байрами” билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилди ҳамда анжуман дасутри асосида иштирокчилар ушбу тадбир билан ҳам яқиндан танишдилар.