Select Page

2018 йил 18-19 октябрь кунлари ўтказилган “Ўзбекистон-Россия таълим форуми”да П.А.Костичев номли Рязань давлат агротехнология университети ва Наманган муҳандислик-технология институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Мазкур ҳамкорлик шартномаси асосида 2019 йил 22-26 май кунлари Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори Р.Исроилов ва факультет декани А.Мамахановлар расмий ташриф билан Рязан Давлат агротехнология университетига сафар уюштиришди.

Сафар давомида делегация аъзолари Россия университетининг “Аграр соҳани инновацион ривожлантиришда фан-таълимнинг роли” мавзусидаги 70-халқаро илмий-амалий анжуманида фаол иштирок этдилар. Бундан ташқари делегация аъзолари университет ҳаёти, у ердаги ўқув ва илмий жараён, адабиётлар фонди, талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда университет раҳбарияти билан ҳамкорлик доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича музокаралар ўтказдилар.