Select Page

Умумтаълим йўналишлари бўйича Олий математика умумкасбий фанидан олимпиадани ўтказишдан мақсад иқтидорли, қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш ҳамда улардаги ижодий қобилиятларни рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги 314- сонли “Олий таьлим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2019 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги ва Наманган мухандислик‑технология институтининг 2019 йил 10 апрелдаги 276-сонли буйруқлари асосида 17-18 май кунлари Олий математика (умумкасбий) фани бўйича олимпиаданинг Республика II босқичи ўтказилди. Мазкур буйруққа асосан, олимпиадани ўтказиш бўйича қуйидаги ташкилий қўмита тузилди ва олимпиадани Низом талаблари асосида дастур ишлаб чиқилди. Ташкилий қўмита томонидан учтадан кам бўлмаган вариантларни уч нусхада тузиб, конвертларга жойлаштириб муҳрланди ва қуръа ташлаш йўли билан конвертлардан биттаси танлаб олинди. II босқич олимпиада Низом талаблари асосида ташкил этилди ва ўтказилди.

     “Олий математика” умумкасбий фанидан белгиланган 4 та тур бўйича: ёзма иш, тест, назарий  ва оғзаки топшириқларни бажариш учун синовлар тарзда ташкил этилди. Олимпиадада жами 52 нафар талабалар иштирок этди. Янги ўзгаришларга кўра ушбу йилда 11 кишидан иборат ҳакамлар хайъати тузилди ва ҳар бир тур бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланиб, Олий математика  фани бўйича ўтказилган олимпиада натижалари ОЎМТВ томонидан бириктирилган вакил А.Хамрақулов ва Ҳайъат томонидан эълон қилинди. Талабаларнинг 4 та тур бўйича ўтказилган олимпиаданинг II босқичи ғолиблари қуйидаги талабалар деб топилди:

1-ўрин –НамМТИ 2-курс талабаси Мамажонов Мустафо – 341 балл;

2-ўрин – ЎР ҚК Академияси 1-курс курсанти Равшанов Сардор – 309 балл;

3-ўрин –ЧОТҚМБЮ 2-курс талабаси Абдурашидов Бобур – 304 балл.

Ғолиблар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Олимпиада шаффоф ва ошкоралик асосида ўтганини таъкидлаб, Олимпиада ўтказишда низом талабларига тўлиқ амал қилинганини айитиб, ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

НамМТИда ўтган олимпиада нафақат билимлар белашуви, балки 52 та ОТМ лар талабаларини ўзаро ўртоқлашишларига (https://t.me/matolimp_2019 телеграм канали орқали), талабаларни, жамоа рахбарларини ўзаро ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришларига замин яратади.

Ташкилий қўмита аъзоси

“Олий математика” кафедраси мудири:                   доц. Р.Мурадов