Select Page

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Наманган вилояти Кенгаши ҳамкорлигида “Солиқ билимдонлари – 2019” танлови ўтказилди.

Талаба ёшларнинг солиқ қонунчилиги борасидаги билим ва иқтидорини аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловда Наманган давлат университетининг “Мухассил”, Наманган муҳандислик технология институтининг “Юксалиш”, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг “Инспекторлар” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Жамоалар тўртта шарт асосида ўзларининг солиқ соҳасидаги билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.

Танловни очиб бериш учун Наманган вилояти солиқ бош бошқармаси рахбарини биринчи ўрин босари А. Бойханов сўзга чиқиб хозирги кунда солиқ тизими жамиятимизда қанчалик катта ўрин эгаллаши ҳақида сўзлаб танлов иштирокчиларига омадлар тилаб тонлавни очиб берди.

Бу танловда Наманган мухандислик технология институтининг иқтисод, енгил саноат технологияси, технологик машина ва жихозлар ва метрология йўналишлари битирувчиларидан ташкил топган “Юксалиш жамоаси” қатнашди   ва  фахрли  2 – ўринни олди.  Жамоа мураббийси  катта ўқтувчи Ш.Мамажанов  маслахатчилар профессор Ш.Саидбоев ва иқ.фан.номзоди У.Турсуновлар хам қатнашди.

Эътиборлиси, танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган ҳамда турли номинацияларни қўлга киритган иштирокчилар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан белгиланган тартибда, давлат солиқ хизмати органларига ишга киришда имтиёзларга эга бўладилар.

Танлов мобайнида битирувчи ёшларимиз ўз билим ва кўникмаларини янада оширишди.