Select Page

2019 йил 20 май куни Наманган муҳандислик-технология институтида Муҳандислик-технология факультети деканати ташаббуси билан жаҳондаги йирик маиший техника ишлаб чиқарувчилар Жанубий Кореянинг Samsung бренди, Хитойнинг таниқли Midea компанияси, Италиядаги энг яхши саноатчилардан бири бўлган Gloria ҳамда Туркиянинг йирик Odul компаниясининг илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий маиший техникалар: кондиционерлар; чангюткичлар; микротўлқинли печлар; газли, электрли ва комбинациялашган плиталар; ўрнатиладиган ошхона техникаси; электр мини-печлари; телевизорлар; кир ювиш машиналари; совутгичлар ва мобил телефонлар ишлаб чиқараётган Artel компаниясининг ходимлар бўйича мутахассиси М.Сарибекян ва муҳандис-технологи Б.Асадовлар иштирокида битирувчиларни ишга жалб этиш юзасидан учрашув ўтказилди.

         Учрашувга 5320300-“Технологик машиналар ва жиҳозлар”, 5311000-“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” ҳамда  5310900-“Метрология ва стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” таълим йўналишлари бўйича 2018-2019 ўқув йили битирувчилари таклиф этилди.

         Битирувчиларга Artel компанияси ҳақида атрофлича маълумот берилди ва ишлаб чиқариш жараёни бўйича фильм намойиш этилди.

         Artel компаниясида иш фаолиятини олиб бориш истагини билдирган 40 нафардан ортиқ битирувчилар масъул ходимлар томонидан дастлабки синов тестидан ўтказилди.