Select Page

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган эди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», деб таъкидлади.

Дарҳақиқат, ўсиб-униб келаётган йигит-қизлар жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, маълум бир ютуқларга эришган кишиларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади, ортидан эргашади. Улар томонидан совға қилинган китоблар албатта ўқилади, асраб-авайланади, қадрли совға саналади.

Президентимиз ташаббуси ўлароқ Наманган муҳандислик-технология институти раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари ўзлари ўқиган таълим даргоҳлари ташриф буюриб, китоб акциясида фаол иштирок этдилар.

Жумладан, 2019 йил 22 май куни институт ижтимоий фанлар кафедраси мудири М.Алиханов Наманган шаҳридаги ўзи таҳсил кўрган 77-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан 30 дона китоб совға қилди.

Бундай ташаббус институт профессор-ўқитувчилари ўртасида давом эттирилмоқда.