Select Page

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Чуст туманидаги “Мавлоно Лутфуллоҳ” номли маданият ва истироҳат боғида 2019 йил 18 май куни “Ҳуқуқий ахборот куни-Адлия сайли” ўтказилди.

Мазкур сайлда Наманган муҳандислик-технология институтида таҳсил олаётган 14 нафар иқтидорли талабалар ўзларининг илмий ва инновацион ғоялари, ишланмалари ва ихтиролари билан иштирок иштирок этдилар. Сайлда иқтидорли талабалардан Ж.Эркиновнинг “Чарм ишлаб чиқариш корхоналарида, чарм ишлаб чиқаришда хром тежаш технологиясини қўллаб чарм олиш” мавзусидаги ишланмаси, М.Исроилованинг “Фарғона водийси қадимий безакларини илмий асослаб нусхаларини тиклаш” мавзусидаги ишланмаси, Н.Ахмедовнинг “Маҳаллий хом ашёлардан ғоваклик даражаси юқори, енгил, иссиқлик ва шовқиндан ҳимояловчи пеноблоклар ишлаб чиқариш” мавзусидаги ишланмалари сайлга ташриф буюрган меҳмонларнинг эътиборида бўлди.