Select Page

17 май куни институтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “2019 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”га киритилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилди.

Мазкур халқаро анжуман ташкилий қўмитаси томонидан жами 120 дан ортиқ маърузалар қабул қилинди. Келиб тушган маърузалар АҚШ, Россия Федерацияси, Украина, Белорус давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари, вазирликлар ва уюшмалардан юборилди.

Конференция ялпи мажлиси соат 9-00 дан 12-30 гача институт катта мажлислар залида, шўъбалар бўйича маърузалар учта аудиторияда соат 14-00 дан тингланди.  Конференцияга бир қанча хорижий ва Республика ОТМ ва илмий тадқиқот муассасалари олимлари иштирок этдилар: улардан қуйидаги олимларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим:

1. Ғуломов Саидахрор Саидахмедович – и.ф.д., профессор, ЎЗР ФА академиги

2. Равипрокаш Дани – профессор, АҚШ университети профессори

3. Сардор Одинаев – “Ўзтўқимачилик саноати” уюшмаси бўлим бошлиғи

4. Икрамов Мурод Акрамович – и.ф.д.,  Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори

5. Фарход Рахимов ЎзР Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бўлим бошлиғи, т.ф.д.

6. Фаттахов А.А. – ТДИУ профессори, и.ф.д.