Наманган муҳандислик технология институти ректори Маматкаримов Одилжон Охундедаевич бошчилигида институнинг “Енгил саноат махсулотларини кострукциялаш ва технологияси” кафедраси доценти Қаюмов Жўрамирза Абдираматович, “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси мудири Махкамов Анвар Мухаматхонович, “Қўшма таълим бўлими” бошлиғи, доцент Шерқўзиев Дониёр Шермаматовичлар 2019 йил 9-16 май кунлари ХИТОЙ ДАВЛАТИНИНГ БИР ҚАТОР УНИВЕРСТЕТЛАРИГА САФАР уюштирдилар.

Ушбу сафар ташрифидан кўзланган асосий мақсад, Хитойнинг етакчи универстетлари билан меморандум тузиш, шартномалар имзолаш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви (стажировкаси), конференциялар ва ворк-шоп тадбирларида иштирокини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ва лойиҳалар бажариш ҳамда қўшма дастурлар очиш бўйича музокаралар ўтказиш.

Дастлаб, 9-11 май кунлари Ханжоу шаҳрида жойлашган Zhejiang Sci-Tech University (Зейжианг фан ва технологиялар институти) Халқаро алоқалар ва алмашинуви оффиси директори Xiang FU (Oliver) ва унинг муовини Chenning AN (Ann), “College of Materials and Textiles” факултети декани Yaqin FU ва декан муовинлари Zhu Chengyan, Yu Bin ҳамда факултет аъзолари Guocheng Zhu, Joy Yu ва бошқалар иштирокида Zhejiang Sci-Tech University ва Наманган муҳандислик технология институтлари ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу ҳамкорликлар доирасида, профессор-ўқитувчилар алмашинуви (стажировкаси) ва конференциялар ҳамда ворк-шоп тадбирларида иштироки, талабалар ва ёш ўқитувчилар учун Summer school (Ёзги мактаб) ҳамда илмий тадқиқотлар ва лойиҳалар бажариш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув самараси ўлароқ Наманган муҳандислик технология институтидан 2019 йилнинг сентябр ойида конференцияда иштирок этиш учун 6 та ва октябр ойида ворк-шоп тадбирида қатнашиш учун 4 та профессор-ўқитувчилар “Zhejiang Sci-Tech University”га келиб қатнашишлари учун жами 10 ўринга рухсат олинди.

PhD ва магистратурада тахсил олиш учун талабгорларни юбориш ҳамда келгуси ўқув йилидан бошлаб 2+2 қўшма дастур негизида бакалавр талабаларини ҳамколикда ўқитиш бўйича музокаралар ўтказилди.

“Zhejiang Sci-Tech University” Халқаро алоқалар ва алмашинуви оффиси билан музокаралар ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб “Zhejiang Sci-Tech University”да магистратура ва PhD босқичларида тахсил олиш учун хужжат тайёрлаган 9 та талабгорларнинг хужжатлари топширилди.      

Сафарда амалга оширилиши режалаштирган ишлардан бири, биргаликда қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва лойиҳаларни бажариш бўлиб, бу борада билдирилган таклифни “Zhejiang Sci-Tech University” профессор-ўқитувчилари маъқулладилар. Танишиш мақсадида, хозирда институтимиз олимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқот ва топширишга тайёрланаётган лойиҳаларнинг мавзуларини ҳамда уларнинг қисқача мазмунини ёритиб берадиган абстрактни сўрадилар. Тўқимачилик, йигирув ва механика соҳаларида бажарилиши режалаштирилаётган лойиҳалар мавзулари ва уларнинг қисқача мазмуни билан таништирилди ва электрон нусҳаси топширилди.

Шунингдек, ташриф давомида “Zhejiang Sci-Tech University” музейи ҳамда “Mechanical Engineering and Automation” ва “College of Materials and Textiles” факультетлари ўқув лабораториялари ҳамда тадқиқот марказларида бўлиб, ўқув лаборатория машғулотлари билан танишилди.

Хозирда институтимиздан келиб “Zhejiang Sci-Tech University”да PhD босқичида тахсил олаётган докторантлар Азимжон Абдуллаев ва Адхамжон Ғофуровлар билан учрашилиб, улар олиб бораётган тадқиқотлар билан қизиқиб сухбатлашилди. Институтимиз ректори томонидан тадқиқотчиларга Ўзбекистон учун янгилик бўлган ва долзарб муаммоли мавзуларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлишлиги таъкидланди.

Делегация аъзолари 11-14 май кунлари Шанхай шаҳрида жойлашган Donghua University (Дунхуа университети) га ташриф буюрдилар. Ушбу университет тўқимачилик ва материалшунослик бўйича Хитойдаги энг юқори ўринлардан бири, жахонда ўз нуфузига эга бўлиб 40 минг нафарга яқин талабалар тахсил олувчи илмий-тадқиқот университети ҳисобланади. Ташриф буюрувчилар университетнинг Халқаро алоқалар бўлими, Тўқимачилик муҳандислиги факултети, Механика ва автоматика факултети раҳбарияти ва университет Президенти томонидан илиқ кутиб олинди.  Университет президенти билан музокаралар ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Donghua Universityда профессор-ўқитувчилар алмашинуви (стажировкаси) ва конференциялар ҳамда ворк-шоп тадбирларида иштироки, талабалар ва ёш ўқитувчилар учун Summer school (Ёзги мактаб) ҳамда илмий тадқиқотлар ва лойиҳалар бажариш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув самараси ўлароқ Наманган муҳандислик технология институтидан 2019 йилнинг сентябр ойида конференцияда иштирок этиш учун 10 та профессор-ўқитувчилар ва талабалар юборишга келишиб олинди. Шунингдек Donghua University раҳбарияти томонидан Тўқимачилик аллиансига аъзо бўлиш таклифи билдирилди. Аллианс Низоми билан танишиб чиқиб унга аъзо бўлишга келишиб олинди. 14-15 май кунлари делегация аъзолари University of Science and Technology of China (Хитой фан ва технологиялар университети) га ташриф буюрдилар. Ушбу университет жахоннинг энг юқори рейтингли университетлар рўйхатида кучли 100 таликдан ўрин олган бўлиб, Хитой Фанлар Акадкмияси таркибига кирувчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет проректори, Кимё технология факултети  декани, Кимё технология кафедраси мудири, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи томонидан илиқ қабул қилинди. Улар билан музокаралар ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб University of Science and Technology of China да профессор-ўқитувчилар алмашинуви (стажировкаси) ва конференциялар ҳамда ворк-шоп тадбирларида иштироки ҳамда илмий тадқиқотлар ва лойиҳалар бажариш бўйича келишувга эришилди.