“Китоб маънавият кўзгуси” шиори остида Нуроний жамғармаси билан хамкорликда тақдимот тадбири ташкил этилди.

Институтда 2019 йил 15 май куни кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2018 йил 53-08/65 сонли грант танлови доирасида молиялаштирилган «Китоб – маънавий бойликлар дурдонаси» номли китобининг тақдимоти ташкил этилди.

Тадбирда И.Нажмиддинов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Р.Эгамбердиев “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раисининг ўринбосари, и.ф.н. Н.Деҳқонов “Наманган ҳақиқати” газетаси  бўлим мудири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, О.Жўраев Наманган садоси” газетаси бош муҳаррири ўринбосари, Ҳ.Исаханов институт “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси иштирокида ҳамда 85 нафар талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этганлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши, ўқитишнинг мазмун ва моҳиятини тубдан янгилашга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, нутқлари ҳамда норматив меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисида сўзлади, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151 сонли ва 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ПҚ-3271 сонли қарорлари  ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган вазифалар тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига  маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, “Китоб – маънавий бойликлар дурдонаси” лойиҳасининг аҳамияти, бу каби лойиҳалар ва китоб бўйича тадбирлар алоҳида аҳамият  касб этишини таъкидланди. Шундан сўнг “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси, И.Нажмиддинов олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш орқали республика олий таълим тизимида юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг мазмуни, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштириш масалаларини таҳлиллар асосида тушунчалар бериб ўтди. Китоб тақдимоти юзасидан бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари ўз фикрларини такидлаб ўтдилар. Шундан сўнг йиғилган талаба-шларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар. Институт маъмурияти ҳамда “Нуроний” жамғармаси томонидан бундай тақдимотларни келгусида ўтказиб туруш тўғрисида келишиб олинди.