Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 28 февраль- 1 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ҳамда вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2019-2020 ўқув йилидан Наманган вилоятида ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳозирда мавжуд ва истиқболда мўлжалланган мақсадли дастурлар, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган янги иш ўринлари билан 2018/2019 ўқув йили битирувчиларини таништириш ҳамда ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида 2019 йил 14 май куни Наманган муҳандислик-технология институтида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Битирувчи кадрларни давлат гранти ва контракт асосида мақсадли тайёрлаш ва уларни корхона, ташкилотларга йўналтириш ва кўникмаларни ошириш мақсадида институтимизда ташкил этилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”ни институт ўқув ишлари бўйича проректори Р.Исраилов очиқ деб эълон қилиб, институтимизда 716 нафар бакалвр 33 та магистр битираётганлигини маълумот сифатида ўз фикрларини билдириб, таклиф этилган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда сўзни Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси ўринбосари Тўраханов Умиджон Мирзаилхомжановичга берди.

Сўзни Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси ўринбосари Тўраханов Умиджон давом эттирди. У ўз сўзида Вилоятда 4452 та бўш иш ўринлари ва 800 га яқин янги иш ўринлари очилишини шу жумладан Косонсой туманидан 80 та корхона ва ташкилотлар иштирок этишмоқда ва “Кимё технология” таълим йўналиши битирувчилари билан Наманган вилоят “Ifoda Agro Himiya” МЧЖ корхона 10-та талаба, “OQTOSH Textile” МЧЖ корхонаси 4-та талаба, Наманган “MEXMASH” МЧЖ 7-та талаба, Наманган вино МЧЖ 2-та, “Мeтрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати мeнeжмeнти” битирувчилари билан “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” ДУК Наманган филиали 3-нафар, «Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази» 4-нафар, “AISНA” MЧЖ 8-нафар, Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва тeхнологияси
 (енгил саноати) таълим йўналиши битирувчилари билан Наманган шаҳар “Baby shoes” МЧЖ корхонаси 6-нафар, Намангна шаҳар “Дамбоғ пойабзали савдо” МЧЖ 8-нафар, Косонсой “Ал-Азиз” МЧЖ 9-нафар, “Истиқлол” дизайн маркази МЧЖ 16-нафар, Самарқан вилояти “Зарафшон текстил” МЧЖ қошидаги Наманган тикувчилик корхонаси 11-нафар, “Imron textile Group” МЧЖ корхонаси 13-нафар, Янгиқўрғон тумани “Ян-текс” МЧЖ корхонаси 6-нафар, “Иқтисодиёт” таълим йўналиши битирувчилари “ASAKA BANK” Наманган филлиали 2-нафар, Наманган Молия бошқармаси 3-нафар, Наманган Иқтисодиёт ва саноат бошқармаси 1-нафар, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” таълим йўналиши битирувчилари ўзларининг иновацион лойихалари билан иштирок этиб, мехнат ярмаркамиз куркига курк қўшиб келган ташкилот ва корхона етакчи ходимлари тасавурида кўп тасуротлар қолдиришди.

Институтни битираётган ёш мутахассисларга бўлган эҳтиёжлари ҳақида, МашХим МЧЖда ишлашни ҳоҳловчилар учун қандай тартибда ишга жойлашиш қонун қоидаларига жавоб бера оладиган олий маълумотли иқтидорли чет (ингиз, рус) тилларини яхши ўзлаштирган, компьютерда ишлай оладиган, жамоат ишларида ишчиларни бошқара оладиган, фаол ишлаш ва одамларга тушунтириш ишлари олиб бориш қобилятларини ҳисобга олинишини таъкидлаб ўтди. Битирувчилар билан вилоятнинг йирик ишлаб чиқарувчи корхоналари “Наманган шарбати” қўшма корхонаси, МехМаш ОАЖ, “Наманган тола текстил”, “Мусаффо иқлим транс”, Ўзбекистон Nestle, Наманангандон ОАЖ, Наманганёғ ОАЖ, Button design, Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси, Нам-Импекс текстил, Ностандарт МЧЖ, “Almetika” Ўзбекистон-Германия консалтинг фирмаси, МашХим МЧЖларнинг етакчи мутахассислари иштирокида бўш иш ўринлари ва корхоналарда ходимларга яратилган шароитлар ҳақидаги маълумотлар билан таништиришди ҳамда ёш мутахассислар билан уч томонлама шартномалар тузилди.