Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм саёхатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5326-сонли фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, талаба-ёшларни мамлакатимизнинг маданий тарихий-мероси билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йилнинг 4-6 май кунлари Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси факултетининг 3-курс талабаларидан ташкил топган гурух “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” кафедрасининг етакчи ўқитувчилари Ортиқова Камола раҳбарлигида Наманган, Самарқанд, Бухоро йўналиши бўйича Шарқ гавхари гўзали диёри, кўхна ва навқирон, Афсонавий шахар бўлган Самарқанд, Бухорога саёхатга юборилди, талаба ёшлар қадимий ва навқирон Самарқанд ва Бухоронинг энг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти И.А.Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар.

Бундан ташқари қуйидаги тарихий маданий обектлар бўйича саёхат қилдидар:

-Шохи зинда мажмуаси,

-Довуд пайғамбар мақбараси ,

-Имом Ал Бухорий мажмуаси:

-Бибихоним масжид ва қадимий афросиёб шаҳри архиологик қолдиқлари бўйлаб саёхат қилинди, хамда Бухоро шаҳрида тарихий обидаларни зиёрат қилиш бўйича,

-Бахоуддин Нақшбандий;

-Арт минораси;

-Чор минор мақбараси;

-Мир кулол мақбараси;

-СЕТОРАИ МОХИХОСА мақбараси

-Ғиждивоний мақбараси;

-Самонийлар мақбараларини айланиб зиёрат қилдилар:

Саёхат унитилмас таъсурот ва лахзаларга бой бўлди.