НамМТИ ректори О.Маматкаримов, доцентлар Ж.Каюмов, А.Махкамов ва Д.Шерқўзиевлар 8 майдан Хитой халқ республикасига расмий сафар уюштиришди. Сафар мобайнида улар Хитойнинг Зхежианг фан ва технологиялар университетида бўлишди хамда ўқув жараёни, лабораториялари билан танишишди, профессор ўқитувчилар билан давра сухбати ўтказишди. Бундан ташқари институтдан ушбу университет докторантурасида таҳсил олаётган тадқиқотчилар фаолиятини ўргандилар. Сафар вақтида университет билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Кейинги кунги ташриф Донгхуа университетига бўлади. Ташриф 16 майгача давом этади.