Select Page

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек “Хотира-кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меъросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр инсонни юксакликка кўтаради, унинг руҳиятини тозалайди, орзу интилишларга мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди”.

            Шу муносабат билан 2019 йил 3-4 май кунлари “9-май Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари технологияси” факултетининг “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” ва “Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишларининг 1-4 курс талабалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

            3-май куни 2 та ўйин ўтказилиб, биринчи ўйин “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 2-курс талабаларидан иборат жамоа билан “Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 2-курс талабаларидан иборат жамоа ўртасида ўтказилди. Ўйинда “Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналиши жамоаси ғолиб булди. Иккинчи ўйинда “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 1-курс талабаларидан иборат жамоа ғолиб чиқди.

            4-май кунида ўтказилган 2 та ўйинларда эса “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 3-курси ва “Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 4-курсларидан иборат жамоалар ғолиб чиқдилар.

            6-май куни ўтказилган 4 та жамоа ўртасидаги финал босқич ўйинида, ушбу жамоалардан фахрли бириничи ўринни “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 1-курс талабалари ғолиб бўлди.

Иккинчи ўринни эса “Манзарали  боғдорчилик” йўналишининг 1-курс талабалари ғолиб бўлди. Учинчи ўринни “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси” таълим йўналишининг 3-курс талабалари эгалади. Ушбу жамоаларни факултет томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.