Select Page

Наманган мухандислик технология институтининг “Чет тиллар” кафедраси томонидан “Нофилологик йўналишларда чет тилини инновацион усулда ўқитишнинг аҳамияти ва таржимонлик маҳорати” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш” чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-1875-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги  “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш” чора-тадбирлари тўғрисидаги 610- сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Наманган мухандислик технология институтининг “Чет тиллар” кафедраси томонидан “Нофилологик йўналишларда чет тилини инновацион усулда ўқитишнинг аҳамияти ва таржимонлик маҳорати” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Анжуман қуйидаги шўьбалар бўйича фаолият олиб борди.

1.Чет тили ўқитишнинг иновацион усуллари ва уларнинг тил ўргатишдаги аҳамияти;

2. Нофилологик йўналишларда чет тили ўқитишнинг самарадорлигини ошириш йўллари;

3. Таржиманинг технология, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги муҳим вазифалари;

4. Академик лицей, КХК ва ўрта мактабларда чет тили ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари

  Илмий-амалий анжуманда хорижлик олим Лал Бахадур Шастри номли Хинд маданият маркази директори, профессор Чандер Шекхар ва АҚШлик Бенжамин Эренстейн, ҳамда Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети, СамДЧТИ, ЖДПИ, Наманган давлат университети, Фарғона давлат университети ва республикамизнинг бир нечта олий таълим муассасалари порфессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларлари, шунингдек академик лицей ва мактаб чет тиллар ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Анжуманда бугунги кунда чет тилларнинг нофилологик йўналишларда ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари, муаммо ва ечимлари, таржима назарияси билан боғлиқ айрим масалалар, мутахассислик доирасида тилларни ўргатиш ва эркин мулоқотга кириш масалалари кўриб чиқилди.

Лал Бахадур Шастри номли ҳинд маданият маркази профессори Чандер Шекхарнинг катта ёшдагиларга инглиз тилини ўргатиш методлари, ундаги муаммолар, қийинчиликлар ва афзалликлари ҳақида маъруза қилди. Маъруза давомида янги методларни дарсларда қўллаш ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берди. Келажакда чет тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди. Қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

АҚШлик Бенжамин Эренстейннинг Ўзбекистонда инглиз тили ўқитишнинг муаммо ва истиқболлари ҳақидаги маърузаси тингланди. У ўз тажрибаси ва амалиётидан келиб чиккан ҳолда чет тилини ўқитишдаги муаммолар ва ечимлари ҳамда келаждаги истиқболлари ҳақида гапириб, муаммоларни бартараф этиш йўллари ва ечимини топиш учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги тўғрисида таклифлар берди.

Наманган давлат университети ф.ф.н., доцент З.Содиқов маърузасида Ўзбек ва жаҳон таржимашунослик мактаблари, институтда таржимашунослик мактабини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва олиб борилиши лозим булган ишлар, мақсадлар ҳақида батафсил тавсия ва таклифлар берди.

           Тошкент давлат университети “Таржима назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири, фал.ф.ф.д. (PhD) Б.Холиқов нофилологик таълим йўналишларида чет тилини ўқитишни ривожлантириш, мутахассисликлар доирасида хорижий тилларда маърузулар ўқиш ва уларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Фарғона давлат университети “Инглиз тили ўқитиш методикаси” кафедраси мудири, фал.ф.ф.д. (PhD) Н.Тоирова рамзлар орқали ички шахсиятни акс эттирш тўғрисида маъруза қилди.

НамМТИ “Чет тиллар” кафедраси мудири, филол.ф.д.Д.Хошимова бугунги кунда долзарб масалардан бири бўлган нофилологик йўналишларда чет тилини ўқитиш ва таржимонлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Анжуманда нофилологик йўналишларда чет тилини ўргатишда таржима терминларига алоҳида эътибор бериш зарурлиги, нофилологик йўналишларда адабиётшунослик бўйича терминларни киритиш кераклиги, таълим муассасаларида очиқ онлайн курсларини ташкил этиш, хорижий таълим муассасаларидан мутахассисларни таклиф этиш, илмий-ўқув методик материаллар, мутахассисликка оид луғатларни ишлаб-чикиш таклифлари киритилди.