Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Чет тилларини ўқитишни янада такомиллаштириш ва  ривожлантириш туғрисида”ги ПҚ-1875 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги   ПҚ-2909 сонли Қарори ва Вазирлар маҳкамасининг 610-сонли “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ижросини таъминлаш максадида Наманган муҳандислик технология институтида “The Writing Workshop” семинар АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Семинарда Наманган давлат университети, Наманган мухандислик қурилиш институти, Наманган мухандислик технология институти ва вилоятдаги академик лицейларнинг ўқувчилар қатнашдилар. Семинарда Америкалик ўқитувчилар Benjamin Arenstein   “Email Etiquette”, The art of Analyses”, Caroline Murray “Structuring your essay”, Shannon Roach “Writing Poetry: The Haiku” мавзуларида тренинглар олиб борди.  

“Email Etiquette” –  электрон почталарга тўғри жавоб бериш маҳорати ҳақида, “Writing Poetry: The Haiku” –  Япония шеърият услуби, талабаларга  сўзларни чизмалар орқали ифода этиш, “Structuring your essay” – иншони режалаштириш услуби хақида бўлиб иштирокчилар иншони 3 та турли қисмларини муҳокама қилди ва  ихтиёрий  мавзуларда иншо ёздилар.

“The art of Analyses” мавзуси  иштирокчиларни санъатни инглиз тилида тасвирлаш ва тахлил қилишга ўргатди.

Семинар талабаларнинг инглиз тилидаги билимларини  мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва ёзиш қобилиятларини янада кучайтириш ҳамда қўшимча маълумотга эга бўлишига кўмак бўлди. Тренинг давомида талабалар хам ўз фикрларини инглиз тилида баён қилди.