Select Page

Жаҳон банки томонидан Республикамизда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси учун маблағ ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон банки томонидан 80000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорларини ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, лойиҳани бажарилиши натижасида “таълим-фан ва ишлаб чиқариш” интеграциясини янада яхшилаш, соҳага малакали мутаҳассис кадрлар етказиб бериш, техник соҳалар учун ўқитишнинг инновацион ёндашув усулларини жорий этиш, профессор-ўқитувчиларни илғор технологиялар жорий этилган корхоналарда стажировкаларини ташкил этиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган.

Лойиҳа 2019-2020 йилларда бажарилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичида: дунёнинг энг яхши 1000 талик рейтингига кирувчи техник Олий таълим муассасаларининг меёрий хужжатлари ва ўқув базасини ўрганиш асосида мавжуд меёрий хужжатларни такомиллаштириш орқали ўқитишнинг иннновацион усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш; Швейцариянинг “Rieter” тўқимачилик машинасозлиги компаниясининг етакчи мутаҳассислари томонидан республикамиздаги тўқимачилик корхоналарига ўрнатилаётган замонавий серунум техника ва технологиядан унумли фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчиларни ўқитиш ишлари амалга оширилади.