Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ва Наманган муҳандислик технология институти Саратов Давлат Техника Университети билан имзолаган шартномага асосан 2+2 форматда талабаларни ўқиши йўлга қўйилган эди.

Саратов шаҳрида имзоланган №79-27/18 сонли шартномага асосан қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга талабалар қабул қилинган:

5320400- Кимёвий технология;

5320300- Технологик машина ва жихозлар;

5311000- Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш.

    Шу кунларда СДТУ ва НамМТИ талабаларига талабалик гувоҳномаси топшириш маъросими бўлиб ўтди. Тадбирда СДТУ ва НамМТИ профессор-ўқитувчилари ва талабалар қатнашдилар.  Доцент Д. Шерқузиев сўзга чиқиб талабаларни кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади ва талабаларга келгусида мувафақиятлар тилади.