Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш” чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-1875-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги  “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш” чора-тадбирлари тўғрисидаги .610- сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 февраль 2019 йилдаги 133-ф сонли Фармонига асосан “Нофилологик йўналишларда чет тилини инновацион усулда ўқитишнинг аҳамияти ва таржимонлик маҳорати” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман ўтказиш режалаштирилган.

Анжуманга қуйидаги шўьбалар бўйича мақолаларни қабул қилади:

1.Чет тили ўқитишнинг иновацион усуллари ва уларнинг тил ўргатишдаги аҳамияти;

2. Нофилологик йўналишларда чет тили ўқитишнинг самарадорлигини ошириш йўллари;

3. Таржиманинг технология, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги муҳим вазифалари;

4. Академик лицей, КХК ва ўрта мактабларда чет тили ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари

Анжуман учун тақдим этиладиган материаллар 2019 йилнинг 10 апрель кунига қадар қабул қилинади.

-маъсул: Шерғозиев Шуҳрат Шералиевич

-маълумот учун тел: +99894 3010036, e-mail: dxoshimova@mail.ru

– материалларни телеграмм орқали: +99894 3010036 рақамига юборишингиз мумкин.

Конференциянинг ишчи тили: ўзбек, рус, инглиз

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:

1. Матнлар А4 форматда ва қуйидаги ўлчамларда бўлиши зарур:

-Ҳошиялар: чапдан-2,5; ўнгдан-1,5; юқори ва пастдан 2,0; -Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда; -интервал 1, 4 бетдан кам бўлмаган ҳажмда ёзилган ва таҳрир қилинган бўлиши лозим;

2. Расмий талаблар:

-номи: бош ҳарфларда, ўртадан, қалин қилиб ёзилади:

-муаллифнинг исм-фамилияси, иш жойи қавс ичида, курсив ҳолатда ёзилади;

 -мақолани сақлашда шўъба рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади. (Масалан: 1.Абдуллаева.doc)

3. Тақдим этилган мақола қабул қилингандан сўнг, ҳар бир сахифаси учун 10 000 сўм тўланади.

ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ МАНЗИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона Ғазначилиги

ҳ/р: 23402000300100001010 ИНН: 201122919

МФО: 00014 Марказий банк ББ-ХККМ Тошкент шаҳри

Ш/ХВ 4001 1086 0144 0179 5010 0079 003

Наманган муҳандислик-технология институти

ОКОНХ: 92110;

ИНН: 200055908

Тўлов мақсади: НамМТИ Чет тиллари республика конференцияси

деб кўрсатиш шарт

Манзил: Наманган шаҳри, Косонсой кўчаси 7-уй, НамМТИ “Чет тиллар” кафедраси