Select Page

Iqtidorli talabalar bilan ishlash markazi

Markaz boshlig’i

Raximov Umidjon Yunusjonovich

Qabul vaqti:

Telefon:

Faks:

E-Mail:

Har kuni, 9:00-17:00

+998 69 228 76 68

rumid8887@umail.uz

Markaz tarkibi

Raximov Umidjon Yunusjonovich – Markaz rahbari

Markaz vazifalari

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИДА ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДА НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИДА ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
1. Умумий қоидалар
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ – 2909-сон, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3151 -сон, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 3775 -сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226 -сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 24 августдаги 18-2018 -сонли қўшма қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими институтда юқоридаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган, иқтидорли талабалар билан ишлаш борасидаги вазифаларнинг узлуксиз бажарилишини таъминлаш борасида фаолиятини амалга оширади. 
Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими вазифалари
Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимининг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 3775 -сон қарорига мувофиқ ҳар бир олий таълим муассасасида 1-курс давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этиш (мазкур гуруҳлардаги талабалар сони олий таълим муассасаси томонидан белгиланади), 2-курсдан уларни ўқитишни алоҳида ўқув режа ва дастурлар асосида амалга ошириш, ушбу тоифадаги талабаларни магистратурага мақсадли қабул қилиш ва бу орқали олий таълим муассасалари кафедралари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш, институтда иқтидорли талабаларни мақсадли илмий фаолиятга жалб қилиш ва йўналтириш, кафедралар ҳамда факультетларда бу борада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиришдан иборат.Иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлашнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳияти, чуқур билим олишга ва қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш; малакали профессор-ўқитувчиларни иқтидорли талабалар билан индивидуал ишлашга жалб этиш; илм-фан тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларни кенг жалб этиш; иқтидорли талабаларни юқори малакали кадрлар тайёрлаш, олий таълимнинг кейинги босқичларига тайёрлаш ишларига жалб қилиш;иқтидорли талабалар бўйича Институт банки ва мониторингинишакллантириш; иқтидорли талабалар учун махсус ўқув дастурлари, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ишлаб чиқиш; буюртмачилар талабларини қондирувчи малакали, ҳар томонлама камол топган кадрларни тайёрлаш. 
Бўлимдаги мавжуд штатлар:
Т/р Лавозим номи Штат бирлиги1. Бўлим бошлиғи 12. Илмий тадқиқот ишлари муҳандиси 1 Бўлим бошлиғининг асосий вазифалари:- институтда иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳияти, чуқур билим олишга ва қобилиятларини ривожлантиришга шарт-шароит яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш; – институтнинг юқори билим ва малакага эга профессор-ўқитувчиларини иқтидорли талабалар билан индивидуал ишлашга жалб этиш; – иқтидорли талабаларни илм-фан тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш; – институтда иқтидорли талабалар банкини шакллантириш ва унинг мониторингини амалга ошириш;- иқтидорли талабалар учун махсус ўқув дастурлари, замонавий ахборот ва педагогик технологияларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; – илмий тадқиқот ишларида юқори натижаларга эришган иқтидорли талабалар ва уларга бириктирилган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;- институт кафедраларининг иқтидорли талабалар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан илмий ҳамкорликни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва бошқариш;- институтнинг илмий жамоатчилигини кенг жалб қилган ҳолда иқтидорли талабалар фаолиятини ташкил этишнинг йиллик ва истиқбол режаларини тузиш ҳамда институт Кенгаши муҳокамасига киритиш. Тасдиқланган режалар ижросини назорат қилиш;- институтда иқтидорли талабаларнинг рейтинг режалари ишлаб чиқилишига ҳамда унинг мониторинги юритилишига раҳбарлик қилиш;- иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича йиллик ҳисоботларини таҳлил қилиш жараёнларини ташкил этишга раҳбарлик қилиш.- институтнинг иқтидорли талабалар фаолиятига оид йиллик ҳисоботни шакллантириш ҳамда институт кенгаши муҳокамасига олиб чиқиш; – иқтидорли талабалар ва уларнинг фаолиятига оид маълумотларни институтнинг расмий веб-сайтида ёритиб борилишини таъминлаш;- буюртмачилар талабларини қондирувчи малакали, ҳар томонлама камол топган кадрларни тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
3.2. Илмий тадқиқот ишлари муҳандисининг асосий вазифалари:- иқтидорли талабалар билан ишлашни ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган семинарлар, давра суҳбатларини юқори савияда ташкил этиш;- иқтидорли талабалар билан ташкил этиладиган чуқурлаштирилган машғулотлар графигини ишлаб чиқиш;- кафедра ҳамда факультетлар раҳбарияти билан ҳамкорликда институтнинг юқори билим ва малакага эга профессор-ўқитувчилари рўйхатини шакллантириш;- институтда иқтидорли талабалар банкини шакллантириш ва унинг мониторингини олиб бориш;- институт кафедраларининг иқтидорли талабалар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан илмий ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашиш;- институтда иқтидорли талабаларнинг рейтинг режаларини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мониторингини юритиш;- иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича йиллик ҳисоботларини таҳлил қилиш жараёнига кўмаклашиш.
4. Иқтидорли талабаларни танлаш тамойиллари
Иқтидорли талабаларни излаш ўқишнинг дастлабки кунларидан ва касбга йўналтириш ишларини олиб бориш жараёнида амалга оширилади.Барча фанлардан юқори рейтинг кўрсаткичига эришган ва махсус дастур асосида ўқишга хоҳиши бор талабалар махсус (ихтисосликлар бўйича) синовлардан ўтадилар.Махсус синовлардан муваффақиятли ўтган ва ўзларининг хоҳишларига кўра илмий ишлар бажаришга, чет тили, ахборот технологиялари, фундаментал ва махсус фанларни чуқурлаштирилган дастур асосида ўқишга мойиллиги бор талабалар «Иқтидорли талаба» деб тан олинади.Иқтидорли талабалар қуйидаги талабларга жавоб беришлари зарур:фанларни юқори даражада ўзлаштириши;чет тилларидан бири (бир нечтаси)ни пухта эгаллаши;юқори даражадаги компьютер саводхонлигига эга бўлиши;мустақил фикрлаш, янги фикр ва мулоҳазаларни билдириш, амалда тадбиқ этиш хусусиятларига эга бўлиши;соҳаси бўйича мустақил билим олишга йўналтирилган ва илм-фан соҳасидаги янгиликларни тезкорлик билан эгаллаш хусусиятлари шаклланган бўлиши лозим.Иқтидорли талаба ўзининг махсус ўқув ва ижодий ишларини тўла ва белгиланган муддатларда бажариши, ўқишда, ижодий ишларни бажаришда бошқа талабаларга ўрнак бўлиши зарур.
Иқтидорли талабаларнинг мустақил таълим фаолиятиниташкил этиш
«Иқтидорли талаба» деб тан олинган талабаларга факультет илмий кенгашининг тавсиясига кўра институт ректорининг буйруғига асосан чуқурлаштирилган мақсадли машғулотлар ташкил қилинади.Таълим олаётган фан соҳалари бўйича махсус синовлар натижаларига ва факультет Илмий Кенгаши қарорига асосан иқтидорли талабалар гуруҳлари шакллантирилади ҳамда чуқурлаштирилган мақсадли мустақил машғулотлар ташкил этилади. Чуқурлаштирилган мустақил машғулотлар ўқув дастури асосида амалга оширилади. Чуқурлаштирилган мақсадли мустақил машғулотларнинг ўқув дастури, умумий (асосий) ўқув дастурига қўшимчалар киритиш йўли билан ўқув бўлими, деканатлар ва кафедралар ҳамкорлигида иқтидорли талабаларнинг қобилиятларини эътиборга олган ҳолда ҳар ўқув йилининг бошида (20-сентябргача) тузилади ва институт ректори тасдиғига киритилади.Танлаб олинган фанлардан мустақил ўқитишни чуқурлаштириш (чуқур билим бериш) талабаларнинг қобилиятларини эътиборга олган ҳолда ушбу фанлар ўқув дастурларини кенгайтириш ҳисобига бўлиши мумкин. Иқтидорли талабаларни ўқитишни ташкил этиш уларда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши шарт.Илмий раҳбар (устоз) иқтидорли талаба ва чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилиши назарда тутилган фан ўқитувчилари билан ҳамкорликда махсус дастур ва тематик режа тузади.Иқтидорли талабалар билан ўқув машғулотлари давра суҳбатлари, берилган шахсий топшириқларнинг муҳокамаси, семинарлар ва талабаларни қизиқтиришга йўналтирилган бошқа шаклларда олиб борилади.Иқтидорли талабалар учун институт ахборот ресурс марказидан, халқаро маълумотлар баъзаларидан фойдаланиш учун барча шароитлар яратилади. Иқтидорли талабаларга факультет ва кафедралар тавсиясига кўра илмий раҳбар тайинланади. Устоз ўзининг шогирди билан ҳамкорликда олиб борадиган, ўқув йилининг сўнггида эришилиши кутилаётган натижалар режасини тузади ва ушбу режа факультет Илмий кенгашида тасдиқланади.Факультет илмий кенгаши ҳар бир иқтидорли талабанинг 1 йиллик фаолият иш режасини тасдиқлайди. Факультет илмий кенгаши ўқув йили давомида камида бир марта илмий раҳбарнинг ёки зарур бўлган ҳолда иқтидорли талабанинг ўқув ва ижодий режаларини бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларини муҳокама қилади. Устознинг талаба билан ҳамкорликда олиб борган ишлари натижалари қониқарли эмас деб топилса, уларга зарур тавсиялар берилади ёки талабани иқтидорли талабалар сафидан четлатиш ҳақида факультет декани Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорга тавсия беради.Бўлим иқтидорли талабаларнинг ўқув ва ижодий ишларини режа бўйича боришини, кафедраларда талабага ҳамма ўқиш шароитларни яратилишини назорат қилиб боради. Кафедра ва талабанинг устози ҳамкорликда талабага назорат ишлари, курс ишлари ва бошқа ўқув ишларини топшириш муддатларини белгилайди.Махсус дастур асосида ўқитилаётган иқтидорли талаба билан ҳамкорликда ва унинг ижодий режасини эътиборга олган ҳолда фанлар бўйича жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшириш, ўқув дастурини бажариш усуллари белгиланади, талаба фанларни ўзлаштириши учун керакли адабиётлар, услубий қўлланмалар, техник воситалар билан таъминланади, уларга фанлардан маслаҳатчи ўқитувчи белгиланади ва топшириқ назорати белгиланган муддатда қабул қилиб олинади.Чуқурлаштирилган фанлар бўйича машғулотлар махсус жадвал асосида илмий рахбар ёки маслаҳатчи билан ҳамкорликда берилган шахсий топшириқларнинг бажарилиш ҳолатига қараб белгиланади. Чуқурлаштирилган ўқув дастури бўйича, юқори рейтинг кўрсаткичларига эга талабалар ва самарали меҳнат қилиб юқори кўрсаткичларга эришган профессор-ўқитувчилар ўрнатилган қоидалар бўйича тақдирланишга тавсия этиладилар.
6. Иқтидорли талабалар билан иш олиб борувчи профессор-ўқитувчиларни танлаш 
Иқтидорли талабаларга дарс беришга илмий даражали ва талабани мақсадли тайёрлаш дастури бўйича етарли билимга эга бўлган профессор-ўкитувчилар жалб этилади.Иқтидорли талабаларга илмий раҳбар этиб, ижодий ва услубий ишлаш тажрибасига эга бўлган, ўқув-услубий ва илмий фаолияти бўйича рейтинги юқори бўлган профессор ва доцентлар тайинланади.Иқтидорли талабалар илмий раҳбарларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш дастурини тузиш ва уни амалга оширишга раҳбарлик қилиш;иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича етакчи хорижий давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни ўз фаолиятида қўллаш;янги педагогик технология, компьютер ва видео-аудио техникаларини ўқув жараёнида кенг қўллаш;мақсадли дастурни муваффақиятли бажараётган иқтидорли талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш.
Иқтидорли талабаларнинг вазифалари
юқори даражада аҳлоқли, маданиятли ва илмга чанқоқ бўлиши, доимо янгиликка интилиши;ўзининг интеллектуал салоҳиятини доимо ошириб бориш, интернетдан фойдалана олиш, илмий адабиётлардан, институтда, республикада, хорижда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларидан хабардор бўлиш;инглиз, рус ва бошқа хориж тилларини мукаммал ўрганиш ва билиш; илмий-тадқиқот ишлари учун материал тўплаши ва илмий раҳбари билан олинган маълумотларни таҳлил қилиши;илмий-тадқиқот иши натижалари бўйича бўлимга ҳисобот бериб бориши;
Иқтидорли талабалар ҳамда уларнинг устозларини рағбатлантириш
Фанларни чуқур ўрганаётган, илмий-тадқиқот ишларида фаол қатнашаётган иқтидорли талабаларни институт раҳбарияти қуйидагиларга тавсия этишлари мумкин:Республика ҳамда халқаро нуфузли танловларда иштирок этиш;Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ҳамда Номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиш; иқтидорли магистратура талабаларини кафедраларда илмий изланувчи ўқитувчи бўлиб ишлаш ёки таянч докторантурада ўқишни давом эттириш;иқтидорли бакалавриат талабаларини магистратурада ўқишни давом эттириши;қонунчиликда назарда тутилган бошқа кўринишдаги моддий ва маънавий рағбатлантириш;Иқтидорли талабаларни тайёрлашда юқори кўрсаткичларга эришган профессор-ўқитувчилар институт раҳбарияти, томонидан қуйидагиларга тавсия этилиши мумкин:моддий ва маънавий рағбатлантириш;“Йилнинг энг яхши педагоги” Республика танловида иштирок этиш;хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ҳамда илм масканларида малака ошириш, стажировка ўташ ва тажриба алмашишга юбориш;устама ҳақларнинг белгиланиши;қонунчиликда назарда тутилган бошқа кўринишдаги моддий ва маънавий рағбатлантириш.Иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш дастурига сарфланадиган ҳаражатлар институтнинг бюджетдан ташқари топган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.Иқтидорли талабаларни ва уларнинг устозларини қўшимча равишда рағбатлантириш ва тақдирлаш турлари институтнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кенгайтирилиши мумкин.Буюртмачи корхона, ташкилот ва муассаса иқтидорли талабаларга стипендия белгилаши мумкин.
Якунловчи қоидаларМазкур Низом амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганда қайта ишлаб чиқилади.

Markaz manzili: