+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Наманган муҳандислик — технология институти Қўшма таълим бўлими кириш тест имтихонларини Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги  Академик лицейи спорт залида бўлиб ўтди. Тест синовлари пандемия талабларига қатъий амал қилган ҳолда шаффофлик билан ўтказилди.

Тест синовларига маълум сабабларга кўра (саломатлиги туфайли) қатанаша олмаган абитуриентларга жорий йилнинг 1 ноябридан сўнг имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Ўша муддатгача қуйидаги ҳавола https://goo.su/1th4 орқали ўқиш истагида бўлган абитуриентларга ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш имконияти берилади.

➡ Қўшма таълим дастури битирувчиларига Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

➡ Барча таълим йўналишлари шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

➡ Барча таълим йўналишларида ўқитиш тили: рус тили.

✅  Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

 — паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади);

— ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси;

— 3х4 ўлчамдаги фото-сурат.

⚡Имтиҳон куни, жараёнлари ва имтиҳон фанлари тўғрисида қўшимча хабар берилади.

☎ Қўшимча маълумот учун телефонлар: (99) 011 99 49, (90) 223 32 33, (93) 916 09 14