+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Ҳурматли абитуриентлар  имтиҳон натижалари бўйича етарли балл тўплай олмай талабаликка қабул қилинмадингизми? Биз Сизга талаба бўлиш имконини таклиф қиламиз. Наманган муҳандислик-технология институти қўшма таълим  дастурининг  Дизайн йўналишига (Дизайн: Саноат дизайни — 25 та) ҳужжатлар қабули муддати узайтирилди.

Ҳужжатлар жорий йил 1 ноябрга қадар https://goo.su/1th4 ҳаволаси орқали онлайн тарзда  қабул қилинади.

Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда (Беларусь):

Бакалавриатура:

(❗Изоҳ: талабалар таълим йўналишларида 2 йил НамМТИ, 2 йил Минск шаҳридаги Беларусь миллий техника университетида таҳсил олишади.)

➡ Қўшма таълим дастури битирувчиларига Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади.

➡ Барча таълим йўналишлари шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида).

➡ Барча таълим йўналишларида ўқитиш тили: рус тили.

✅  Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

 — паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади);

— ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси;

— 3х4 ўлчамдаги фото-сурат.

⚡Имтиҳон куни, жараёнлари ва имтиҳон фанлари тўғрисида қўшимча хабар берилади.

☎ Қўшимча маълумот учун телефонлар: (99) 011 99 49, (90) 223 32 33, (93) 916 09 14