+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида талаба бўлишдек бахтга эришди. Институт ректори физика-математик фанлари доктори, профессор О.Маматкаримов шундай яратилган имкониятдан фойдаланиб, Наманган муҳандислик-технология институтининг давлат гранти асосида таҳсил олиш имкониятига эга бўлган Учқўрғон туманида истиқомат қиладиган Абдукаримова Махлиё ва Ғуломова Шаҳнозабонуларнинг хонадонларига ташриф буюрди.
Институт ректори О.Маматкаримов талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарини мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган шарт-шароит, имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалангани билан самимий муборакбод этди.
Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба қизларга эсдалик совғалар ҳамда институт ректори, профессор Одилжон Маматкаримовнинг табрикномасини тақдим этилди.

Наманган муҳандислик-технология институти жамоаси имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизларни тақдирлади.
Наманган муҳандислик-технология институти жамоаси имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизларни тақдирлади.