+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан ариза қабул қилиш бошланди.

Талабгорлар ўз аризасини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказади.

Бунда номзодлар ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР, яшаш манзили, маълумоти ҳақида ахборотларни киритади, диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бакалавр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олишлари мумкин.

ОТМ қабул комиссияси томонидан номзоднинг биринчи маълумоти билан таққослаган ҳолда ўқув режа ва дастурларидаги фарқлар аниқланади ҳамда шу асосида таълим муассасасида ўқитиш курси (биринчи ёки иккинчи курсдан юқори бўлиши мумкин эмас) белгиланади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар ikkinchitalim.edu.uz онлайн платформаси орқали 30 августга қадар қабул қилинади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали