+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2020 йил 7 август куни АОКАда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020-2021-ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар (https://t.me/eduuz/2941) ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ўктам Саломов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ОЎМТВ бош бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов, ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражапов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида масъуллар томонидан 2020/2021 ўқув йили учун ОТМлар бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш бўйича муҳим маълумотлар берилди. Жумладан,

👉 ОТМларга кириш тест синовлари шу йилнинг 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади;

👉 Жорий йил август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойларни жиҳозлаш (стол-стуллар, таблолар қўйиш, видеокузатув ўрнатиш ва ҳ.к.) ишлари амалга оширилади;

👉 Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Тест синовларини ўтказиш учун республикадаги 155та стадион ўрганиб чиқилиб, улардан 40га яқини танлаб олинган;

👉 Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, имтиҳонлар куннинг қулай вақтида ўтказилади, зарур ҳолларда абитуриентлар соябонлар билан таъминланади.

Manba: dtm.uz