+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

⛔️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

⭕️Ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.

(https://t.me/otm_info/257) Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди.

❗️Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз.