18 июль (Шанба) куни соат 900да Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.30.05.2018.Т.66.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилиши “Zoom” дастури орқали онлайн бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Кун тартибида 2 та масал кўрилади:

1. Алиев Ботиржон Тохиржоновичнинг т.ф.д., проф. Р.М.Мурадов раҳбарлигида бажарган “Пахта чиқиндилари таркибидан йигирувга яроқли толаларни ажратиб олиш қурилмасини такомиллаштириш” мавзусидаги 05.06.02–«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослиги, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси;

2. Мирходжаев Миржамол Миркаримовичнинг т.ф.н., доцент У.Т.Абдуллаев раҳбарлигида бажарган “Белгиланган бикрликдаги янги таркибли қотирма матоларни илмий асослаш” мавзудаги 05.06.02–«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси бўлиб ўтишини эълон қиламиз.

Хурмат билан Илмий семинар котибияти.