+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz
  1. (1-son bayoni, 5-bandidan) oliy ta’lim muassasalariga qabul qilish bo’yicha imtiyozlar berilgan abiturientlar ro’yxatini 2020-yil 27-iyunga qadar belgilangan talablar asosida sinchiklab tekshirib Davlat test markazining maxsus dasturi orqali ro’yxatdan o’tkaziladi.
  2. (1-son bayoni, 5-bandidan) so’ngi 3 yil ichida imtiyozga ega bo’lganlar to’g’risidagi ma’lumotlarning elektron reestrini shakllantirilib, 2020 yil 30–iyunga qadar davlat test markazining maxsus dasturiga kiritiladi.
  3. (1-son bayoni, 8-bandidan) koronavirus infektsiyasi bilan bog’liq pandemiya shaoitida 2020-2021 o’quv yili qabulida abiturientlarga qulayliklar yaratish maqsadida oliy ta’lim muassasalariga kirish sinovlarida ishtirok etish uchun ro’yxatdan o’tish jarayoni onlayn tarzda – Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) va Davlat test markazining veb- sayti (abitur.dtm.uz) orqali amalga oshiriladi.
  4. (1-son bayoni, 9-bandidan) Koll markaz (Call center) faoliyatini 2020-yilning 1– sentyabrga qadar tashkil etiladi.
  5. (1-son bayoni, 9-bandidan) Institut rektorlari qabul yuzasidan mahalliy telekanallarda chiqishlarini amalga oshiradi.
  6. (1-son bayoni, 11-bandidan) kornavirus pandemiyasi sharoitida sanitariya normalari talablaridan kelib chiqib, imtihonlarda abiturientlarning ota-onalari va ularning yaqinlari bir joyda to’planishini oldini olish maqsadida tashviqot ishlarini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda tashkil etib, ota-onalar uchun alohida kutish (to’planish) joylarini tashkil qilinmaydi.
  7. (1-son bayoni, 15-bandidan) Auditoriya rahbari va kuzatuvchilarga (mehnatiga xaq to’lash) 1 kunga 250848 so’m daromad solig’idan tashqari 218238 so’m miqdordagi mablag’ beriladi.
  8. (1-son bayoni, 16-bandidan) Xalq ta’limi vazirligi va Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi 2020-2021 o’quv yilida umumiy o’rta ta’lim maktablari, Akademik litsey va KXK bitiruvchilari to’g’risida (F.I.O), tug’ilgan vaqti, pasport seriyasi va raqami SHIR, attestat (diplom) raqami ko’rsatilgan ma’lumotlarni 2020 yilning 25-iyuniga qadar davlat test
    markazining dasturiga kiritilishini ta’minlaydi.
  9. (1-son bayoni, 17-bandidan) abiturient uchun binolarda 3m kv dan kam bo’lmagan va bir kunda 2-3 smena o’tkaziladi.
  10. (1-son bayoni, 18-bandidan) kasbiy (ijodiy) imtihonlar dasturlarini bakalavriat ta’lim yo’nalishlari xususiyatidan kelib chiqib soddalashtiriladi; abiturient kasbiy (ijodiy) imtihon uchun bir marta kelishini va ortiqcha vaqt sarflamasdan
    topshirishi ta’minlanadi;

касбий имтиҳон жараёнлари тўғрисида бир хафта муддатда видеороликларни тайёрлаб телевидения орқали мунтазам ёритиб борилади;

алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 2020 йил 25 – июлдан 20- августга қадар ўтказилади;

касбий (ижодий) имтиҳонларни видео кузатувлар орқали қатъий назорат қилинади ва интернетда жамоатчилик кузатуви таъминланади;

касбий ижодий имтиҳонларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, тегишли ОТМларнинг ректорлари билан биргаликда кириш имтиҳонларининг дастурларида имтиҳонни ўтказиш вақти (соати) ва жойи белгиланади.

11. (1-сон баёни, 19-бандидан) 2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахасиссликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобиляти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базасини (тўплами)ни шакллантирилади;

истисно тариқасида коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора – тадбирларидан келиб чиқиб 2020-2021 ўқув йии учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари  ўтказилиши ташкил этилади;

магистратурага хужжатларни онлайн қабул қилиш тизими ишлаб чиқилади;

икки кун муддатда ОТМ қабул комиссияларида санитария–гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш имтиҳонларида иштирок этиши таъминлаш мақсадида, уларни белгиланган тартибда бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилади.

12. (1-сон баёни, 20-бандидан) жавоблар варақаси 9 иловадаги наъмуна кўринишда тайёрланади;

тест синовларида абитуриентларни тиббий ниқоб, қўлқоп, ручка, ичимлик сувлари билан гуруҳ назоратчилари ҳамда ушбу жараёнга жалб этилганларни сифатли тушлик билан таъминланади;

аввалги йилларда таълим муассасалаларини тугатган абитуриентларга олий таълим муассасасига қабул бўйича рўйхатдан ўтишда уларга тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган тўловни амалга ошириш учун бир кун (24 соат)  муддатда тўлаш имкониятини берилади.

13. (1-сон баёни, 29-бандидан) тест ўтказилиши режалаштирилган куни температураси 37 oC дан юқорилиги аниқланган абитуриентни тест синовларига киритмасдан Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги масъул ходимлари ва Давлат тест маркази вакили иштирокида далолатнома тузиб, тиббий текширув ўтказиш учун ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходимига топширилади;

Санитария – эпидемиология ва осойишталик агентлиги тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган абитуриентлар учун республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлариини ўтказилади;

Санитария – эпидемиология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига тана ҳарорати юқорилиги сабабли киритилмаган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан тест синови ўтказилишидан камида бир кун олдин огоҳлантирилади.

14. (1-сон баёни, 30-бандидан) Белгилаб қўйилсинки, 2020/2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш синовларида иштирок этиш учун хориждан туриб рўйхатдан онлайн ўтган абитуриентлар Ўзбекистон Республикасига кириш тест синовлари бошланишидан камида уч хафта олдин келиши ҳамда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қлинган корантин талабларини тўлиқ бажарганидан сўнг, санитария-эпидемология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига киритилади.

15.(1-сон баёни, 38-бандидан) академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қабул қилиш квотаси 26-иловага мувофиқ тасдиқланган. НамМТИ Академик лицейига 2020-2021 ўқув йилида 312 нафар квота ажратилган.

16. (1-сон баёни, 40-бандидан) 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб – ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларини хужжатларини онлайн қабул қилиш жараёнини (ариза, шаҳодатнома ва 3х4 фотосурат) ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1- сон баёнининг абитуриентларга берилган имтиёзларнинг Наманган муҳандислик –технология институти қабул квоталарида тутган ўрни

Тегишли иловаларИмтиёз туриУмумий сониКундузгиСиртқи
15-иловаРеспублика олий таълпм муассасаларига абитyриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун  қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини НамМТИ кесимида таълим шакллари бўйича тақсимоти 40337
16-иловаРеспублика олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини НамМТИ кесимидаги тақсимоти19163
17-иловаДавлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан хуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун қўшимча уч фоизли давлат гарнти асосидаги қабул кўрсаткичларининг НамМТИ кесимида тақсимоти1212
19-иловаЎзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича алоҳида беш фоизлик қўшимча қабул кўрсаткичларининг  НамМТИ кесимида тақсимоти8320нафар грант  63нафар  контракт
20-иловаЎзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов контракт асосидаги алоҳида беш фоизлик қўшимча қабул кўрсаткичларининг  НамМТИ кесимида тақсимоти17Тўлов контракт асосида 17 нафар
22-иловаРеспублика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг Наманган вилояти худуди бўйича тақсимоти75нафар

Масъул котиб                                             А.Мамахонов