+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Наманган муҳандислик-технология институти Енгил саноат технологияси факультети “Тўқимачилик саноати маҳсулотлари техналогияси” кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ 1754-сонли қарори, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирок этишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарори, 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек институтда таълим хизмат ва севис соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Наманган муҳандислик-техналогия институти ректорининг буйруғи билан “Тўқимачилик саноати маҳсулотлари техналогияси” кафедраси қошида “Тўқимачилик саноати корхоналари техник-техналогияси” ўқув курсини қайта ташкил этиш тўғрисида буйруғи ўқув курси ташкил этилди ва курс низоми ишлаб чиқилди.

  Наманган муҳандислик-техналогия институти ректори ва Тўрақўрғон тумани «ООО FTTEXTILE GROUPFT-textile» МЧЖ директорлари ўртасида 2019 йил 20 декабрда тузилган хизмат кўрсатиш юзасиндан 10млн (ўн миллион) сўмлик миқдорда шартномаси тузилди.Шартномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2020 йил 18 январдан бошлаб 2020 йил 2020 йил февралгача Тўрақўрғон тумани «ООО “FT TEXTILE GROUP”FT-textile» МЧЖ да касбга ўқитиш курси дастури тасдиқланган дастур асосида курс ўқув машғулотлари олиб борилди.

  Курсга«FT TEXTILE GROUPFT-textile» МЧЖ корхонасининг ходимлар бўлими бошлиғи 18 январдаги 01-05/52 сонли хатига асосан  12 нафар лаборант ходимлар ўқув курсларига жалб  этилди.

 Курс ўқув машғулотларини олиб боришга Наманган муҳандислик-техналогия институти ректорининг буйруғи билан “Тўқимачилик саноати маҳсулотлари техналогияси” кафедрасининг етакчи профессор ўқитувчилари жалб этилди.

Ўқув курси якунланганлангандан сўнг курс иштирокчиларига ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисда “Сертификат” берилди.Тузилган шартномага асосан 10 млн сўм маблағ институт ҳисоб рақамига келиб тушди.

Мазкур ишлар кўламини кенгайтириш замонавий тўқувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришкорхонасиҳисобланганAisha home textile” МЧЖ корхонаси ва Косонсой туманидагиBarkas teks groupкорхоналари билан ҳам амалга ошириш режалаштирилган.