+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Наманган муҳандислик-технология институтининг бир қатор фаол талабалари масофавий таълим олиш билан бир қаторда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган кўнгиллилар гуруҳлари таркибида карантин шароитида фаолият олиб бордилар. Жумладан, “Қишлоқ хўжалик махсулотлар технологияси” факультети “Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаб чиқариш технологияси” йўналиши 6 бу-19 гуруҳ талабаси Абдуманнобов Хожиакбар Президентимизнинг “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, масофавий таълим билан биргаликда бўш вақтида Наманган вилояти Норин тумани Ёшлар марказида ташкил этилган COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш ва Ҳомийлар хайрияларини мувофиқлаштириш марказида Ёшлар иттифоқининг кўнгилли ёши сифатида фаолият олиб борди. Синовли кунларда у ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартиб асосида бирламчи озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришда фаол қатнашди.
НамМТИ талабаси Абдуманнобов Хожиакбар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси 1-ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.