+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Ўзбекистондаги давлат ОТМларининг карантин шароитидаги харажатлари ўзгармади, деб маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Вазирлик хабарига кўра, амалдаги тартибга мувофиқ, ОТМларда «контракт нархи» бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Харажатлар таркибининг асосий қисмини профессор-ўқитувчилар ва ходимларга тўланадиган иш ҳақи (ажратмаси билан) ва унга тенглаштирилган тўловлар, талабага ҳар ой тўлаб бориладиган стипендия тўловлари («стипендияли» тўлов-контракт қиймати миқдорида), ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳамда бошқа турдаги сақлаш харажатлари ташкил қилади.

Бугунги кунда республика ОТМларида таҳсил олаётган талабалар учун ижтимоий ҳимояланган тўлов-контракт миқдорлари амал қилмоқда.

«Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2019/20 ўқув йили учун тасдиқланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорлари бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизини қопламоқда холос.

Мазкур маблағлар профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни қисман қопламоқда. Қолган харажатлар ОТМнинг бошқа молиявий манбалари ҳисобидан амалга оширилмоқда», – дейилади вазирлик изоҳида.

2019/20 ўқув йилининг баҳорги семестрида белгиланган машғулотларга ажратилган соатларни талабалар томонидан масофавий таълим асосида ўзлаштириш (масофавий бериш мумкин бўлмаган лаборатория ва амалиётнинг бир қисми) июль-август ойларига ёки кейинги ўқув йилига ўтказилиши белгиланган.

Таъкидланишича, ОТМга юклатилган, талабаларга билим бериш мажбуриятлари олий таълим давлат стандартлари асосида бажарилиб келинмоқда.

«Бугунги карантин кунларида ОТМлар профессор-ўқитувчи ва ходимларига ўз вақтида ойлик маошлари, таътил пуллари ва талабаларга стипендиялар мос равишда Давлат бюджети ва ОТМларнинг контракт маблағлари ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

ОТМлар талабалари учун масофавий таълим бериш жорий этилгани муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий-техник базасини яратишга ҳам ОТМлар томонидан қўшимча маблағлар сарфланмоқда.

Шу билан бирга, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг асосий қисмини ташкил этувчи иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари ўзгармайди.

Шунингдек, фақатгина коммунал хизматлардан карантин даврида фойдаланиш қисқариши ҳисобига қисман харажатлар камайса-да, базавий контракт қиймати ижтимоий миқдорда белгилангани инобатга олинмоқда», – дейилади пресс-релизда.

ОТМлар ётоқхоналарида яшовчи талабалар ётоқхона учун ўқув йилида белгиланган тўловларни тўлиқ тўлаган бўлсалар, фойдаланилмай қолган ойларига тўланган маблағлари талабанинг ёзма мурожаатига асосан қайтариб берилади ёки унинг розилиги билан кейинги ўқув йилига ўтказиб ётоқхонада яшаши учун ҳисобланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган биринчи беморлар аниқланиши ортидан, 16 мартдан бошлаб барча таълим муассасалари карантинга ёпилган, кейинчалик таълим масофавий шаклда тикланган эди.

Тест синовлари 2та фандан бўлади

2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда маълум қилинишича, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Бу ҳолатда баллар қуйидагича белгиланади:

  • 1-блок — 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин;
  • 2-блок — 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берганди.

Кейинроқ ДТМ кириш имтиҳонлари учун 2та фан қолдирилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.

ОТМларга қабул жараёни 15 июндан бошланади

Абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 15 июндан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг маълум қилишича, жорий йилда ҳужжатлар ДТМ сайти, Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали узлуксиз ва онлайн тарзда қабул қилинади:

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
  • Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;
  • Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

Аввалги йиллардаги битирувчилар учун

  • паспорт;
  • диплом;
  • тил бўйича сертификат;
  • имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Жорий йил битирувчилари учун:

  • Паспорт;
  • Битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Шунингдек, анжуманда 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши маълум қилинган.

️ ЖОРИЙ ЙИЛДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ 2 ТА ФАНДАН БЎЛАДИ

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок — 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок — 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Қабул жараёнларига оид янгиликлар:

>>> Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;

>>> Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;

>>> Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);

2) my.gov.uz портали орқали;

3) ДТМ сайти орқали.

>>> Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;

>>> Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;

>>> Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);

>>> Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриени тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;

>>> Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;

>>> Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;

>>> Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.

Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500та давлат гранти квотаси берилади;

Шунингдек, кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандларига алоҳида 800та давлат гранти учун квота ажратилади.

Иккала квотанинг ҳам кимларга берилиши тартиби тез орада тасдиқланиб, эълон қилинади.

Айрим йўналишларга қайси фандан тест бўлиши ҳақида маълумот.

Бу янги тизим тушунарли тарзда намуна сифатида келтирилмоқда.

Тест синовларига кириш ярим соат олдин тўхтатилади. Абитуриентлардан масъулиятлироқ бўлишни сўраб қолар эдик.

ИЖОДИЙ ВА КАСБИЙ ИМТИҲОНЛАР БОР ЙЎНАЛИШЛАРДА СИНОВ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

1) ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди;

2) ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади;

3) Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади;

4) Имтиҳонлар 1 соат бўлади;

5) Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади.

Имтиҳонга келган абитуриентлар тўлиқ дезинфекция қилиниб, янги қўлқоп ва ниқоб билан таъминланади. Икки метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофа сақланади. Уларни киритадиган ходимлар ҳам тегишли тартибда ишлайди. Етарли миқдорда дезинфекция ва санитария-гигиена воситалари захираси жамғарилади.

Бу йилги ижодий имтиҳонлар муддати бир соатдан ошмайди. Абитуриент ижодий имтиҳоннинг барча турини бир кунда топширади. 2-3 кунлаб овора бўлмайди. Ижодий имтиҳонлар жараён шаффофлигини таъминлаш учун видеокузатувга олинади.

15 июнгача барча битирувчиларга аттестатнинг электрон шакли тақдим этилади

Пандемия шароитида мактаб битирувчиларига қулайлик яратиш мақсадида 15 июнгача барча битирувчиларга аттестатнинг электрон шакли тақдим этилади. Зарур ҳолда, истисно тариқасида қалин қоғоз шаклида ҳам берилиши мумкин. Бироқ одамлар тўпланиб, карантин қоидалари бузилиши туфайли бу тавсия этилмайди.

Тест синовлари натижаларидан норози бўлганлар 21 августдан 30 августгача  шикоят  аризалари беришлари мумкин

Тест имтиҳонлари юртимиздаги 64 та бинода карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда 3 сменада (ўтган йили 2 сменада бўлган) ўтказилади.

Ҳар бир сменада 25 000 абитуриент тест топширади.

Кунига 75 000 дан зиёд абитуриент имтиҳонда иштирок этади.

Бу йилги имтиҳон жараёнида 1 270 000 га яқин абитуриент иштирок этади. Ўтган йили бу кўрсаткич 1 066 000 нафар эди

Тест синовлари натижалари бир кун муддатда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади

Тест синовлари натижаларига кўра таълим йўналишлари кесимида талабаликка тавсия этиш бўйича танлов натижалари тест синовларининг охирги кунидан бошлаб бир ҳафта муддатда Давлат тест марказининг расмий веб сайтида эълон қилинади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари таълим йўналишларининг хусусиятига кўра имтиҳон ўтказилгандан кейин 1-3 кун муддатда олий таълим муассасасининг расмий веб сайтида эълон қилинади.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин

Касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳам карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июльдан 20 июлгача; алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.

Абитуриентларга ҳамроҳлик қилувчилар тест топшириладиган бинолар олдига қўйилмайди. Улар учун интернет орқали масофавий кузатув учун шароит яратиб берилади. 

у йилги тахминий қабул квотаси 156 000 тадан ошиши кутилмоқда. 144 000 таси бакалавриат таълим йўналишлари ва қолгани магистратура мутахассисликларига ажратилади.

Жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили эса абитуриентлар сони 1 миллион 76 минг эди.

Бугун, 4 май куни 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев жорий йилги қабул янгиликлари ҳақида маълумот берди.

Б.Мусаевнинг маълумот беришича, «Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»да белгиланганидек, жорий йил 25 фоиздан ортиқ битирувчини олий таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

«Бу йилги битирувчилар ўқув дастурларини онлайн тугатишди. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг ўқув дастурларини ўзлаштиришига таъсир кўрсатган. Шуларни ҳисобга олган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида кириш имтиҳонларини соддалаштириш юзасидан давлат раҳбари томонидан вазифалар аниқ белгилаб берилган», — деди бош вазир ўринбосари.

Унинг қайд этишича, жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили эса абитуриентлар сони 1 миллион 76 минг эди.

«Пандемия шароитида кутилаётган қийинчиликларни инобатга олиб, қабул жараёнлари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишнинг онлайн ҳужжат топшириш йўлга қўйилади. Абитуриент уйдан чиқмаган ҳолда компьютер ёки телефон орқали ҳужжат топшириши мумкин бўлади. Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест маркази веб-сайти орқали абитуриентларнинг ҳужжат топшириш имкони бўлади», — деди Мусаев брифингда.

Кириш имтиҳонлари 25 июлдан 20 августгача ўтказилиши режалаштирилмоқда

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 20 июл санасидан 20 августга қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Унга кўра, олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш 15 июндан 15 июлга қадар давом этади. 

“15 июл куни 00.00да ҳужжатлар қабули тўхтатилади. Сўнгра ҳужжатларни гуруҳлаш, абитуриентларга имтиҳонга кириш учун рухсатнома тайёрлаш жараёнлари амалга оширилади. Абитуриентлар рухсатномани Давлат тест марказининг расмий сайтида (dtm.uz) олишлари мумкин бўлади. Рухсатномани олиш тартиби бўйича роликлар орқали маълумот бериш йўлга қўйилади.

Давлат қабул комиссиясига кўра, кириш имтиҳонларини 25 июлдан бошлаш ва 20 августгача давом эттириш режалаштирилмоқда. Аниқ саналар ҳақида яна қўшимча маълумот берилади”, дея Мажид Каримовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Кириш имтиҳонлари учун 64та бино танлаб олинди, уларнинг қайси ҳудуддалиги тез орада маълум қилинади – Беҳзод Мусаев

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган биноларда ижтимоий масофа сақлаш учун абитуриентлар сони қисқартирилади. Имтиҳоннинг ҳар бир сменасида 25 минг нафар абитуриент иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Бугун, 4 май куни 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев томонидан жорий йилги қабул янгиликлари ҳақида маълумот берилди. 

«2020-2021 ўқув йили кириш имтиҳонларини ўтказиш учун республика бўйлаб 64 та бино танлаб олинди. Бу биноларнинг қайси ҳудудларда жойлашгани 5 кун ичида оммага маълум қилинади», — дея қайд этди Беҳзод Мусаев. 

Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, Биноларда ижтимоий масофа сақлаш учун абитуриентлар сони қисқартирилади. Имтиҳоннинг ҳар бир сменасида 25 минг нафар абитуриент иштирок этиши режалаштирилмоқда.  Тест синовлари ўтказиладиган биноларда санитария қоидаларига риоя қилиш чоралари ҳам ишлаб чиқилади. 

«Абитуриентлар кириш имтиҳони ўтказиладиган бинога тиббий ниқоб ва резина қўлқопда, ҳароратлари ўлчанган ҳолда киритилади. Ҳар бир абитуриентга камида 3 метр жой ажратилади. Бинолар ҳар бир сменадан сўнг дезинфекция қилиб борилади», — деди Беҳзод Мусаев брифингда.

Қабул-2020. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 800та алоҳида квота ажратилади

Кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандлари, ногирон киши бўлган оилаларнинг фарзандлари учун 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида 800та давлат гранти учун алоҳида квота ажратилади. Мазкур грант квоталарини ҳудудлар кесимида тақсимлаш маҳалла идоралари томонидан амалга оширилади. Ушбу квоталарнинг 4 фоизи Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномаси асосида қизлар учун алоҳида ажратилади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди.

Шунингдек, Сўх туманидан ҳужжат топширувчи абитуриентларга ОТМларга киришда алоҳида 500та давлат гранти квотаси берилади. Мазкур квоталарнинг ажратилиш тартиби тез орада тасдиқланиб, маълум қилинади.

Беҳзод Мусаевга кўра, тест синовлари қандай бошланиши, керакли ҳужжатлар тўлдирилиш тартиби бўйича жараёнлар ижтимоий тармоқлар орқали батафсил ёритиб борилади. “Онлайн мактаб” лойиҳаси орқали асосий 12та фан бўйича тестлар қандай топширилиши тушунтириб борилади, яъни онлайн репетитор тизими яратилади. 

“Пандемия шароитида жамоатчилик – абитуриентнинг яқинлари бир жойга тўпланишининг олдини олиш мақсадида тест жараёнларини test2020.uz сайти орқали онлайн кузатиб бориш имконияти яратилади”, дея Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.