+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда маълум қилинишича, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Бу ҳолатда баллар қуйидагича белгиланади:

  • 1-блок — 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин;
  • 2-блок — 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда бу йил кириш имтиҳонларини соддароқ шаклда ўтказиш бўйича кўрсатма берганди.

Кейинроқ ДТМ кириш имтиҳонлари учун 2та фан қолдирилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Манба: kun.uz