+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш йўлида Ҳукумат томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда.

Коронавирусга қарши давлат ва жамоат ташкилотлари, саховатпеша инсонларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирган хайрия акциясига Наманган муҳандислик-технология институти жамоаси ҳам қўшилди.

Институт ректори бошчилигида барча проректорлар, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, 305 нафар профессор-ўқитувчи, 312 нафар ишчи-ходим ўз ташаббуслари билан ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Наманган муҳандислик-технология институти ахборот хизмати.