Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган коронавирус профилактикаси штабида “COVID-19” вирусини тарқалишининг олдини олиш ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича Namangan Koronavirus Info канали ишга туширилди.

Қуйида ҳаволаси кўрсатилган ушбу канал орқали вилоятда “COVID-19” вирусини тарқалишининг олдини олиш ва жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича ишончли ва расмий янгиликлардан воқиф бўлиб борасиз:
https://t.me/namkoronavirusinfo

Дарвоқе, Наманган вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, бугун — 2020 йил 26 мартдан бошлаб Наманган шаҳрига ҳар қандай транспорт воситаларида кириш ва чиқиш тўхтатилди.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати.