Наманган вилояти ҳокимлигида коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш штаби ташкил этилди. Штаб коронавирус профилактикаси даврида вилоятда Ҳукумат белгилаган чора-тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов бошчилигидаги гуруҳ бозорларда нарх-навони сунъий оширилмаслик устидан назоратни йўлга қўяди. Аҳоли зарур бўлган ун ва ёғ маҳсулотларини қатъий нархларда етказиб берилишини таъминлаш учун ишончли тадбиркорлар танлаб олиниб, уларга ёпиқ биржа савдолари орқали маҳсулот таъминоти амалга оширилади. Вилоят бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида озиқ-овқат нархларининг доимий мониторинги олиб борилади. Ҳоким ўринбосари Фахридин Маткаримов коронавирус профилактикаси бўйича бажариладиган комплекс ишларга раҳбарлик қилади.

Штаб телефон рақамлари (69) 227-09-56; (69) 227-26-73

НамМТИ ахборот хизмати