Саволларга Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахасиси Дилором Маматхонова жавоб беради:

  1. Нега бу бу касаллик короновирус деб номланди?
  • Вирусни микроскопик кўриниши худди тож ўхшаб ( коронага ўхшаб) кўринганлиги учун шундай ном билан аталган.
  1. Нега янги вирус «COVID — 19» деб ёзиляпти ?
  • Чунки бу вирус 2019 йилнинг декабр ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида топилиб, зотилжам касаллигининг янги белгиларини берган.
  1. Қаердан келиб чиқди бу касаллик?
  • Асосий инфекция манбаи ёввоий ва уй ҳайвонлари ва бемор одам.
  1. Қандай юқади?
  • Касаллик хаво томчи йўли билан юқади.
  1. Касалликнинг яширин даври қанча?
  • Касалликнинг яширин даври 14-21 кунгача.
  1. Касаллик юқтириб олингандан кейин бемор деб топилса неча кунда белгилари намоён бўлади?
  • Касаллик белгилари 2-4 кунда касаллик белгилари пайдо бўлади.
  1. Қандай белгилари кузатилади ?
  • Белгилари худди грипп ва ўткир респиратор шамоллаш касаллиги белгиларига ўхшаб кетади. Яъни:
  • Юқори иситма
  • Бурундан шилимшиқ оқиши (тумов белгилари)
  • Умумий ҳолсизлик
  • Нафас олганда кўкракда оғрик сезгилари бўлиши
  • Қуруқ йўтал.
  1. Уй шароитида қандай фарқлаб гумон қилишимиз мумкин?
  • Касаллик тез авж олади. Қурук йўтал кучайиб нафас олиш қийинлашиб қолади.Умумий ҳолсизлик белгилари оғир ўтади.
  1. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан нима қилиш керак?
  • Юқоридаги белгилар пайдо бўлиши билан яқин орадаги шифохоналарга тезлик билан мурожаат қилиш керак.
  1. Касалликнинг олдини олиш мумкин-ми?
  • Албатта. Бунинг учун: тез-тез қўлларни совунлаб ювиш, керак бўлмаса қўлларни оғизга, бурунга, кўзга текизмаслик, тез-тез кўк ва лимонли чой ичиш.
    Аҳоли кўп тупланган омма орасига бормаслик, бориш керак бўлса ҳимоя маскаларидан фойдаланишлик. Йўталганда, аксирганда оғизни дастрўмолча ва тирсакни буклаган ҳолда оғизни беркитиш. Грипп билан оғриган беморлар билан алоқа қилмаслик. Кун давомида оч қолмасликка эътиборлик бўлиш лозим.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати.