2020 йил 25-26 феврал кунлари Тошкент шаҳри Ёшлар Ижодий маркази биносида “Ёшларни мамлакатимиздаги ҳамда дунёдаги етакчи олий таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан таништириш, касб танлашга кўмаклашиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар бериш мақсадида “ТАЪЛИМ ВА КАРЬЕРА” халқаро кўргазмаси” бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмада республикадаги барча олий таълим муассасалари Буюртмалар портфелини шакллантириш, ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими бошлиқлари ва талабалар қатнашдилар. Чет давлатида ўқишни истаган талалабалар ўзларини қизиқтирган чет эл олийгоҳлари бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар. Жумладан, Россиядаги Российский государственный гуманитарный университет, Туркиядаги БАУ (Bahcesehir University) университети, Англиядаги Cambridge International School, University of Derby, Oxford Brookes University, Heriot Watt University, Edinburgh Business School, Полшадаги Lublin University of Technology (Entrepreneurship ва Marketing йўналишлари учун), Германиядаги University of Sciences Europe, GISMA (Business School), Хитойдаги Xiamen University Malaysia университети, Латвиядаги Transport and telecommunication институти, Кореядаги Youngsan University, Riga Technical University, Малайзия давлатидаги Management and Science University ҳамда Baltic Center, Racus, TSI, Gold Consulting, China Campus Network, ISMA Anno ҳамкор агентликларидан бакалавр, магистратура, PhD ҳамда профессор ўқитувчилари ўзаро ҳамкор алмашинув стажировкаларни ташкил  этиш бўйича маълумотларга эга бўлиб, шартномалар имзоланди.