2020 йил 24 феврал куни Наманган вилоят Ёшлар маркази биносида “Наманган вилояти ёшларини мамлакатимиздаги ҳамда дунёдаги етакчи олий таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан таништириш, касб танлашга кўмаклашиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар бериш мақсадида “ТАЪЛИМ ВА МУТАХАССИСЛИК” ХIX халқаро кўргазмаси” бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмада Наманган мухандислик технология институтидан 1000дан ортиқ 3-4 курс талабалари қатнашдилар. Чет давлатида ўқишни истаган талалабалар ўзларини қизиқтирган чет эл олийгоҳлари бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар. Жумладан,  Латвиядаги Transport and telecommunication институти, Riga Technical University, Малайзия давлатидаги Management and Science University ҳамда Baltic Center, Racus, TSI, Gold Consulting, China Campus Network, ISMA Anno ҳамкор агентликларидан бакалавр ва магистратура мутахассисликлари бўйича кейинги таълим турлари бўйича маълумотларга эга бўлдилар.