Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов Наманган шаҳрида ёшлар билан учрашди. Тадбирда ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган ёш ҳодимлар, ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, ички ишлар органлари фаҳрийлари иштирок этдилар.  Учрашув аввалида, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ундаги муаммо ва камчликлар ҳақидаги фикрларидан иборат видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг генерал-полковник сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар таълим тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамҳўрликлар ҳақида тўҳталди. Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, экстремизм, терроризм ва гиёҳвандлик каби иллатлар домига тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ёшларга ўз ўгитларини берди. Ўз тажрибасидан келиб чиқиб, мавзуга оид ҳаётий мисоллар ва ибратли воқеаларни келтирди.

Учрашув ғоят сермазмун, таасуротларга бой ўтди. Ёш ходимлар ҳам сўз олиб, ёшлар ушбу учрашувдан улкан маънавий озуқа олганини келажакда Зокиржон Алматов каби эл-юртга ҳалол ва фидойилик билан хизмат қиладиган инсон бўлиб етишишга интилишларини айтишди. 

Тадбир жараёнида вилоятимизда биринчи марта фуқаролик паспортини олаётган ёшлар фуқаролик хужжатлари билан тақдирландилар, дастур давомида ёшлар ўртасида алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларга мусиқий анжомлар, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир таниқли ижодкор, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг дилтортар қўшиқлари билан давом этди.