Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон давлат университети профессори, филология фанлари доктори, “Турон-Эрон” илмий-тадқиқот маркази директори Ислам Жеменей ва Рампур Раза кутубхонаси директор ўринбосари, Тагор миллий стипендиати, доктор Нақи Аббас институтимизга ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад талабаларни илм-фан тараққиёти учун ўз ҳиссаларини қўшишга ундаш, буюк аждодларимизнинг қолдирган бой меросларини ўрганиш, хорижлик профессорлар билан тажриба алмашиниш, китоб ўқишга бўлган мехрларини оширишдир.

Профессор Ислам Жеменей Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асаридаги ватанпарварлик, инсонийлик ва виждон амри билан иш тутиш каби буюк ҳиссиётлар жаъм этилганлиги, бой тарихий аҳамиятга эга ҳамда турли соҳаларда етарлича билимга эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдириш билан биргаликда “Бобурнома” асарининг қозоқ тилига таржима қилаётганлиги, шу тилда сўзлашувчи халқлар бундан бахраманд бўлиши, чин маънода бу асар маънавий жиҳатдан юксалтириш билан биргаликда, инсоннинг билим олишга чорлашини маърузасида айтиб ўтди.

Доктор Нақи Аббас Бобурнинг муҳандислик қобилияти қай даражада юксак эканлиги, илм-фан тараққиёти учун ўзини чексиз ҳиссасини қўшганлиги, кўпроқ китоб ўқишимиз, илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшишни таъкидлаб ўтди.

Ушбу ўтказилган маърузалар талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун қизиқарли ва мазмунли бўлди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўзларининг фан соҳасида қизиқтирган саволлари билан муражжат қилиб, фаол иштирок этди. Маъруза мунозарали ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.