Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари технологияси факультети талабалари ўртасида “Коронавирус  2019-nCoV инфекцияси ва уни олдини олиш” йўллари мавзусида тадбир ўтказилиб, тадбирни “Наманган вилояти санитария эпидималогик осойишталик маркази” нинг “Вирусалогия” лаборатория бўлими мудири Нилуфар Ахдедова олиб бориб, талабаларга вирус ва унинг турлари хақида умумий тушунчалар берди. У ўз сўзида Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси маълумотига кўра  2019 йил декабрь ойида Хитой Халк Республикасининг Ухань шаҳрида номаълум этиологияли пневмония касаллиги аниқланган бўлиб, бугунги кунда ушбу касаллик бошқа давлатларга хам тарқалмоқда.

Жорий йилнинг 7 январь куни ушбу касалликнинг қўзғатувчиси Коронавирус инфекциясининг янги 2019-nCoV тури эканлиги,  9 январь куни эса беморлар ўртасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилганлиги аниқланган.  19 январь куни касаллик Хитойнинг Хубэй провинциясида ҳам тарқаганлиги маълум қилинган бўлса, бутун дунё бўйича тарқаётганлигини 13 январь куни Таиланда 2 ҳолатда, 14 январь куни Японияда битта холатда, 20 январь куни Жанубий Кореяда ҳам битта холатда касаллик рўйхатга олинганидан сўнг оммавий ахборот воситаларида маълум қилинди.

Кейинчалик, Австралия, Малайзия,  Сингапур, АҚШ, Канада, Германия, Франция каби давлатларга ҳам касаллик вируси етиб борганлиги тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

Картинки по запросу "Коронавирус 2019-nCoV"

Короновирус янги типи юмолоқ ва овал шаклида бўлиб, ташқи муҳитга чидамсиз,  560С да 30 минутда нобуд бўлади. 75% этил спирти ва таркибида хлор сақловчи дезинфекция воситалари таъсирида тезда зарарсиз ҳолатга келади.

Вирусни юқиш йўли– ҳаво томчи ва мулоқот йўли билан юқади. Шунинг учун одам кўп тўпланадиган жойларда юқиш хавфи юқори бўлади. Кексалар ва болалар касалликни  ўзига тез юқтиради.

Касалликни яширин даври 7-14 кун. Касалликни асосий белгилари тана ҳароратини кўтарилиши, қуруқ йўтал баъзи беморларда бурун битиши, ич сурилиши мумкин.

Оғир беморларда касалликни 2-чи ҳафтасида нафас  етишмовчилиги бўлиши ва септик шок ҳолати кузатилиши мумкин.  Ҳатто баъзи бир оғир беморларда тана ҳароратини пасайиб кетиши ёки нормада бўлиш  ҳолатлари ҳам кузатилган.

Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан ҳам ушбу касалликни Республикамиз худудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган  бир  қатор  профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикаси короновируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини  тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-5537-сонли фармойиши  эълон қилинди.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 24 январь кунги 14-сонли буйруғи билан Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошида грипп, ЎРИлар ва короновирусларга қарши кураш штаби ташкил этилди. Ушбу буйруқ билан Республика бўйича 2020 йил 27 январдан бошлаб гриппга қарши чеклов эълон қилинди.

4. Давлат чегараси кесишган жойлардаги ўтказиш пунктларидан касаллик бўйича эпидемик вазият мураккаб бўлган ҳудудлардан Ўзбекистон республикасига кириб келаётган йўловчилар устидан қатъий назорат ўрнатилган.

5. Соғлиқни сақлаш Вазирлиги билан Ички ишлар Вазирлиги ўртасида мунтазам алоқа йўлга қўйилган ва Хитой Давлатига бориб қайтган Ўзбекистонлик фуқороларни рўйхати Ички Ишлар Вазирлигидан олиниб Хитой Давлатига бориб келганлар худудий оила поликлиникалари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ва 14 кунга тиббий назоратга олинмоқда.

Жумладан Вилоят худудига четдан кириб келаётган ахолини назорат қилувчи Поп ва Косонсой туманидаги ҳамда Наманган Аэропортида ташкил этилган санитария назорати пункти фаолияти кучайтирилди ва Санитария Назорат Пости ходимларини масъуллиги оширилди.

Вилоят аҳолиси ўртасидаги короновирус билан касалланган ва гумон қилинган шахслар мавжуд эмаслиги, эпидемиологик вазият барқарорлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди. Тадбирда талабалар Коронавирус 2019-nCoV тарқалиш сабаблари, унинг аломатлари, улардан химояланиш чоралари ва Коронавируснинг турлари хақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.