+998 69 228 76 71 niei_info@edu.uz

Тадбирни институт ректори О.О.Маматкаримов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларни ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг қонунга ҳурмат туйғусини янада шакллантириш мақсадида институт раҳбарияти ҳамда ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мазмун моҳиятига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг  “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги 865-сонли буйруғи тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди. Ректор ўз сўзида давом этиб юртимиздаги бўлаётган ўзгаришларда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларни фаолияти катта ахамият касб этаётганлиги ва улар билан олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг долзарблиги хақида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Наманган вилояти ДХХ томонидан тайёрланган “Эгри пойдевор” номли видеоролик йиғилиш иштирокчиларига намойиш этилди.

Сўнг йиғилиш иштирок этаётган ҳамкор ташкилот масъул ходимларидан Наманган вилоят ДХХ бошқармаси масъул ходими У.Суюмовга сўз навбатини берди.

У.Суюмов ўз сўзида тадбир иштирокчиларига мамлакатимиз ўзи танлаган тараққиёт йулидан дадил одимлаб  борар экан, миллий манфаатларимизни инобатга олган ҳолда олиб борилаётган изчил ташқи сиёсат давлатимизнинг жаҳон хамжамияти томонидан эътироф этилишини, халқаро майдонда обру-эътиборининг ортиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, нафақат республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани бирдек ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир. Яъни коррупция — сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Шу боис коррупция ва порахўрликни ҳеч иккиланмай «тараққиёт кушандаси» деб аташ мумкин деб таъкидлаб ўтди.

У.Суюмов сўзида давом этар экан порахўрлик ва коррупция қарши курашишда профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар ўртасида ҳуқуқий саводхонлик бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб,  Жиноят Кодексининг 210-, 211-, 212-, 213- моддаларида пора олиш, пора бериш, воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш каби салбий ҳолатларнинг оқибатларини ҳамда уларга нисбатан кўриладиган кескин чоралар тўғрисида гапириб ўтди. Мисол тариқасида вилоятдаги Олий таълим муассасалари ва айрим касб-ҳунар коллежларидаги ўқитувчилар томонидан йўл қўйилган таъмагирликлар ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг Наманган вилояти ДХХ бошқармаси ўта мухим ишлар бўйича катта терговчиси Р.Усманов сўз олиб коррупция — мансабдор шахснинг ўз мавқеи ва ваколатларидан, унга ишониб топширилган ҳуқуқлардан фойдаланиб, ўз манфаатларини кўзлаб, ахлоқ ва одоб қоидаларини бузган ҳолда амалга оширган жиноий ҳаракатлари йиғиндисидир. Мансабни суистеъмол қилиш коррупциянинг кўринишларидан бири бўлиб, унда жиноят якка шахс ҳамда бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши мумкин. Шунингдек, таълим даргоҳларида  қабул комиссияси фаолиятини самарали ташкил этиш, комиссия фаолиятида изчиллик ҳамда турли ҳил нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида институтда тарғибот-ташқвиқот ишлари олиб борилаётганлиги, бир қатор шахслар томонидан профессор-ўқитувчиларни нотўғри йўлга бошлаш, таъмагирлик ва порахўрлик каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича тегишли тадбирлар олиб борилаётганлигини  таъкидлаб ўтди.   

Юқоридагилардан келиб чиқиб, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Институтда жорий йил март ойини “Коррупцияга қарши курашиш” ойлиги деб эълон қилинсин ва ўтказилсин.

3. Коррупцияга қарши курашиш” ойлигида Коррупция жамият кушандаси мавзусида профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлар ўртасида иншолар танловини ўтказилсин.

4. “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусидаги тадбирлар “Мураббийлик” ва “Ахборот соатлари”да мунтазам тарзда талабаларга етказиб борилсин (масъуллар: кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари).

5. Ҳар бир факультетда дарс машғулотларига мунтазам келмаётган талаба-ёшларни рўйхатини шакллантириб уларнинг ота-оналарини институтга жалб қилган холда ўқув жараёнларида иштирокини таъминлансин.  

6. “Эгри пойдевор” номли видео ролик намойишини “Мураббийлик” ва “Ахборот соатлари”да мунтазам тарзда талабаларга намойиш этиб борилсин.