Буюк аждодларга муносиб фарзанд бўлайлик” шиори остида ўтказилган илмий маънавий маърифий тадбир баёни

Бугун 13 фераль куни «Тиллар» кафедраси томонидан Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Буюк аждодларга муносиб фарзанд бўлайлик” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Институтнинг “Ёшлар билан ишлаш” бўйича проректори М.Қаюмов, “Наманган ёзувчилар уюшмаси” аъзоси, шоир, давлат арбоби Зиёвиддин Мансур, Ҳалқаро “Бобур” мукофоти совриндори Бобуршунос олим, Ҳалқаро Ахсикент жамғармаси раиси Мирмахмуд Мирсайдуллаев, Хиндистон Элчихонаси қошидаги Хинд маданияти маркази директори профессор Чандир Шикхарлар иштрок этди. Тадбирни “Тиллар” кафедраси мудири Хошимова Дилдора очиб бериб берди. У ўз сўзида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида тўҳталиб ўтди. Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда темурий шаҳзода ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшиди. Шундан сўнг сўзни профессор Чандир Шикхар давом эттириб 1525 йилда Ҳиндистон унинг иккинчи ватани бўлиб қолаганлигини,  унинг 119 ғазали, бир масну шеъри, 209 рубоийси, 10 дан opтик туюқ ва қитъалари, 50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлари аниқланганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Тадбирда талаба ёшлар ҳам фаол иштрок этиб, ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди. Айниқса Кимё технология факультети 2 курс талабаси Ботиров Бобур томонидан Бобур ғазали ижросида жонли қўшиқ куйлангани тадбирга қўшимча завқ бағишлади.