Режапова Нодира

Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Унга кўра, талабалар ўртасида «Йил талабаси» танлови жорий этилади ва унинг ҳар йили ўтказиб борилиши йўлга қўйилади.

Жорий йилнинг “Йил талабаси” танловида  “Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” номинацияси бўйича Наманган муҳандислик-технология институти талабааси Нодира Режапова фахрли биринчи ўринни эгаллади. Талабамизнинг бу муваффақияти билан институтимиз жамоаси томонидан самимий муборакбод этамиз.